Мавзу: Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳуқуқий тартибга солиниши
Мавзу режаси: - Ташқи иқтисодий фаолият тушунчаси ва унинг ҳуқуқий асослари
- Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари
- Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш усуллари
- Ташқи иқтисодий фаолиятда шартномалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари
- Ташқи иқтисодий фаолиятда шартномавий мажбуриятлар юзасидан жавобгарлик
Ташқи иқтисодий фаолият тушунчаси ва унинг ҳуқуқий асослари
Ташқи иқтисодий фаолият – Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларининг хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятидир.
«Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги қонун, 3-модда
Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинган жисмоний шахслар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишга ҳақлидир.
- 1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
- 2000 йил 26 май, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТЎҒРИСидаги қонун 31 моддадан иборат
Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ва объектлари - Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳисобланадилар.
Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ва объектлари - Олди-сотди ёки айирбошлаш объекти бўлган товарлар, ишлар (хизматлар), ҳар қандай мол-мулкка, шу жумладан, қимматли қоғозлар, валюта қимматликларига, электр, иссиқлик энергияси ва бошқа турдаги энергияга, транспорт воситаларига, интеллектуал мулк объектларига нисбатан, ташқи иқтисодий фаолиятда фойдаланилиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланганларини истисно этганда, ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |