Ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий йўналишлари
халқаро иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик;
ташқи савдо фаолияти;
чет эл инвестицияларини жалб қилиш;
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти.
Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш усуллари
Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш усуллари “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасида белгиланган.
“Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасида ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, 19-моддада эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ваколатлари белгиланган.
Ташқи иқтисодий фаолиятда квоталаш, лицензиялаш, тариф ва нотариф, солиқлар ҳамда валюта орқали тартибга солиниши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси айрим товарлар турларини экспорт ва импорт қилишга нисбатан миқдорий чекловлар (квоталар) белгилаши мумкин. Квоталарни тақсимлаш, қоида тариқасида, танлов ёки ким ошди савдоси асосида амалга оширилади. Экспорт ва импорт қилиниши, лицензияланиши ҳамда квоталаниши зарур бўлган товарлар айрим турларининг рўйхати, шунингдек, лицензияларни бериш ва квоталарни тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Импорт ва экспорт операцияларнинг фарқи нимада? - Импорт – божхона ҳудудига олиб кирилган товарлар уларни ушбу ҳудуддан олиб чиқиб кетиш мажбуриятисиз бу ерда доимий қолиши. Экспорт – товарлар божхона ҳудудидан ташқарига уларни ушбу ҳудудга қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз олиб чиқилиши
товарлар импорти — товарларни уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш; - товарлар импорти — товарларни уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш;
- ишлар (хизматлар) импорти — хорижий давлатнинг юридик ва жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектига ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш), улар бажарилиши (кўрсатилиши) жойидан қатъи назар;
- импорт контракти — товарлар, ишлар ва хизматлар импортига импорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт
Do'stlaringiz bilan baham: |