Mavzu: Toshkent viloyati tashqi iqtisodiy aloqalari


Идрок. Идрокда иллюзия ва галлюцинация


Download 0.65 Mb.
bet3/13
Sana13.01.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1091591
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2-mavzu. Taqdimot. Sezgi. SIRTQI. 22

  • 3. Идрок. Идрокда иллюзия ва галлюцинация.
  • Идрок – сезги аъзоларига таъсир этиб турган нарса ва ҳодисаларнинг бевосита яхлитлигича акс эттирилиш жараёни.
  • Идрок тушунчаси лотин тилида “perceptio” қабул қилиш, идрок деб номланади, унинг юқори босқичи апперцепция (лотинчада “perceptio” идрок, қабул қилиш) дейилади. Апперцепция – идрок жараёнини шахснинг олдинги билимлари, шахсий ва ижтимоий тажрибалари, қизиқишлари, мотивацияси, эҳтиёжлари ва одатлари, умуман, руҳий ҳаётнинг барча мазмуни билан белгиланишидир. Масалан, “илдиз” тушунчасини биологлар ўсимликларнинг моддий асоси сифатида, математиклар сонларнинг илдиз остидаги кўринишида, ижтимоий нуқтаи назардан қариндош-уруғчилик шаклида кўз ўнгига келтиради.

Идрок феноменлари

  • Идрок феноменлари
  • Идрок жараёнида унинг феноменлари (юнонча, phainomenon ноёб, ғайриодатий ҳолат деган маънони англатади) муайян ҳодисаларни акс эттиришда иштирок этади, инъикоснинг турлича аниқликда намоён бўлиши мумкинлиги тўғрисида маълумот беради.Улар жаҳон психологияси фанида галлюцинация (лотинча, “hallucinftio” – алаҳлаш, босинқираш, йўқ нарсанинг кўриниши, эшитилиши, сезилиши), иллюзия (лотинча “illusio” хато, адашиш маъносини беради), аттракция (французча, “attraction” ўзига тортиш, маҳлиё этиш, жалб қилиш маъносини билдиради), яққол кўриниш (русча “ясновидение” яққол олдиндан кўриш, яққол ғойибдан хабар олиш) тушунчалари орқали номланади.

Галлюцинация – яққол воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг тана аъзоларини қабул қилиш анализаторларига бевосита таъсир этмасдан инсон онгида турли образларнинг (овозларнинг эшитилиши, шарпаларнинг сезилиши) хаёлан, фикран пайдо бўлишидан иборат идрокнинг психопатологик ҳодисасига айтилади.

  • Галлюцинация – яққол воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг тана аъзоларини қабул қилиш анализаторларига бевосита таъсир этмасдан инсон онгида турли образларнинг (овозларнинг эшитилиши, шарпаларнинг сезилиши) хаёлан, фикран пайдо бўлишидан иборат идрокнинг психопатологик ҳодисасига айтилади.
  • Иллюзия – ҳиссий аъзоларимизга бевосита таъсир этиб турган нарса ва ҳодисаларнинг нотўғри, хато идрок қилишдан иборат жараёнидир.
  • Аттракция – инсонни (ўзи билан ўзга ўртасидаги муносабатда намоён бўлиб) ўзига маҳлиё қилиш, қалбни “жиз” эттиришдан иборат, онгсизликка тааллуқли инсонни инсон томонидан идрок қилиш ҳодисасидир.
  • Яққол кўриниш – ҳолат, ҳодиса ва тасодифни яққол олдиндан кўриш, яққол ғойиблардан хабар келиш сингари парапсихологик муаммодир.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling