- Хотира психик активлик фаолиятига кўра: ҳаракат, образли, ҳис-туйғулар ва сўз-мантиқ турларига ажратилади.
- Ҳаракат хотираси – турли ҳаракатларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ҳамда эсга туширишдан иборат тури.
- Образли хотира – яққол мазмунли, яъни нарса ва ҳодисаларнинг аниқ образларини, уларнинг ёрқин хусусияти ва боғланишларини эсда қолдириш, мустаҳкамлаш, ҳамда эсга туширишдан иборат хотира тури.
- Образли хотиранинг алоҳида бир тури эйдетизм (юнон. еidos – образ) – аввал идрок қилинган нарса ва ҳодисаларнинг образларини (тимсолларини, тасвирларини) онгда аниқ, тўлиқ ва ёрқин ҳолда узоқ вақт сақлаб қола олиш қобилиятида ифодалайдиган руҳий ҳодиса.
- Ҳис-туйғу (эмоционал) хотираси – воқеликдаги нарса ва ҳодисалардан, ўз-ўзимизга бўлган муносабатларимиздан келиб чиқадиган ёқимли ҳамда ёқимсиз кечинмаларни эсда қолдириш ва эсга туширишдан иборат хотира тури.
- Сўз-мантиқ хотираси – маълум ғоялар, фикрлар, ҳамда улар ўртасидаги мантиқий боғланишларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва зарур пайтларда эсга туширишдан иборат бўлган хотира тури.
Хотира фаолият мақсадига кўра: ихтиёрсиз ва ихтиёрий ажратилади. - Хотира фаолият мақсадига кўра: ихтиёрсиз ва ихтиёрий ажратилади.
- Ихтиёрсиз хотира – олдиндан мақсад қўйилмайдиган бизнинг иродамиздан ташқари гуё ўз-ўзидан содир бўладиган хотира тури.
- Ихтиёрий хотира – шахс олдиндан мақсад қўйган ҳолда онгли фаолиятини бирор-бир объектга йўналтириб, объект ҳақидаги маълумотларни бош мияда сақлаб туриш.
- Хотира давомийлигига кўра: қисқа муддатли, узоқ муддатли ва оператив турларига ажратилади.
- Қисқа муддатли хотира – бир марта, шунингдек, қисқа вақт оралиғида идрок қилиш ҳамда шу кездаёқ қайта тиклашдан иборат бўлиб, қисқа муддатли эсда олиб қолиш билан тавсифланади. Ахборотнинг сақланиши 30 секундгача бўлиши мумкин.
- Узоқ муддатли хотира – кўп марталаб такрорлаш ва қайта тиклашлар орқали узоқ вақт, муддат эсда олиб қолишга мўлжалланган хотира тури.
- Оператив (тезкор) хотира – нарса ва ҳодисаларни шахснинг касбидан келиб чиққан ҳолда тезда эсга олиш ва тезда унутиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |