Мавзу. Транспортда хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий ва меьёрий асослари


Транспортда ташиш шартномаси тушунчаси уларининг турлари


Download 95.41 Kb.
bet2/5
Sana28.01.2023
Hajmi95.41 Kb.
#1136800
1   2   3   4   5
Bog'liq
1- Тр тиз хук меь асос

2. Транспортда ташиш шартномаси тушунчаси уларининг турлари

  • Ташиш шартномасида ташишни амалга оширувчи транспорт ташкилоти ҳамда юкни ташишга топширувчи ва йўл ҳақини тўловчи, юк жўнатувчи иштирок этишади. Одатда юк жўнатувчи транспорт жараёнининг учинчи иштирокчиси ўзи мажбуриятлар билан боғланган ва юк белгиланган манзилда топширилиши лозим бўлган юкни олувчини кўрсатган ҳолда юкни транспорт ташкилотига топширади.
  • Шундай қилиб, юк ташиш шартномасини бир томон – ташувчи иштирокчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган пунктга етказиб бериш ва юкни олишга вакил қилинган шахсга (юкни олувчига) бериш мажбуриятини олади, иккинчи томон – юк жўнатувчи эса юкни ташиш учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу таърифдан, ташиш шартномаси, ўз хусусиятига кўра, ҳақ тўланадиган ва ўзаро тузиладиган ҳужжат эканлиги маълум бўлади.
  • Ташувчи транспорт воситасини юкни ташиш учун топширишдан олдин берса, ташиш шартномаси ёки чартер шартномаси деб аталадиган ташиш шартномаси консенсуал ҳисобланади.
  • Бир транспорт корхонаси (темир йўл, пароходчилик ва ҳ.к.) доирасида ташиш маҳаллий дейилади. Бир турдаги транспортда амалга ошириладиган ташиш тўғри ташиш дейилади.
  • Ҳаво кодексида ташиш алоҳида турларга бўлинмайди, бироқ унда халқаро ташиш учун айрим алоҳида қоидалар мавжуд. Ҳаво транспортида ташиш шаҳарда, шаҳар атрофига (шаҳардан ташқарига) ташиш, шаҳарлараро ва халқаро ташишга бўлинади.

3. Ташиш шартномасининг ҳуқуқий асослари

  • Юк ташиш шартномасини тузиш учун муайян ташкилий асослар бўлиши талаб қилинади. Юк ташишни ташкил қилиш билан боғлиқ ҳаражатларни юк ташувчилар ва юк жўнатувчилар билан олдиндан келишиб олмай туриб уларни бажариб бўлмайди. Бунга ташиш бўйича мажбуриятларни бажаришни ташкил қилиш жараёнида эришилади ҳамда муайян ҳуқуқий шаклда ифодаланади, бунинг натижасида ташиладиган юк ҳажми конкретлашади ва муддатлари аниқланади.
  • Транспорт қонунчилигида юк ташишни ташкил қилиш жараёнида томонларнинг ўзаро муносабатларни тартибга солишда ёрдам берадиган бошқа ҳуқуқий шакл юк ташишни ташкил қилиш тўғрисидаги шартномадир
  • Юк ташувчилар ҳамда юк эгалари, юкни мунтазам ташишни амалга ошириш зарурияти туғилганда, ташишни ташкил қилиш тўғрисида узоқ муддатли шартномалар тузишлари мумкин. Бундай шартномаларда ташиш учун транспорт воситаларини бериш ва юкни такдим этиш ҳажмлари, муддатлари ва бошқа шартлари, ҳисоб­китоб тартиби, шунингдек юк ташишни ташкил қилишнинг бошқа шартлари белгиланади. Бу шартномаларда уларда кузда тутилган мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик хам белгиланиши мумкин.

Download 95.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling