Математик моделни таҳлил қилиш ўрганилаётган ҳодисанинг ичига кириш имкониятини беради. Ҳодисаларни математик модел ёрдамида ўрганиш тўрт босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқич - моделнинг асосий объектларини боғловчи қонунларни ифодалаш.
Иккинчи босқич – математик моделдаги математик масалаларни текшириш.
Учинчи босқич – моделнинг қабул қилинган амалиёт мезонларини қаноатлантиришини аниқлаш. Бошқача айтганда, моделдан олинган назарий натижалар билан олинган объектни кузатиш натижалари мос келиши масаласини аниқлаш.
Тўртинчи босқич – ўрганилаётган ҳодиса ҳақидаги маълумотларнинг йиғилиши муносабати билан моделнинг навбатдаги таҳлилини ўтказиш ва уни ривожлантириш, аниқлаштириш.
Шундай қилиб, моделлаштиришнинг асосий мазмунини объектни дастлабки ўрганиш асосида моделни тажриба орқали ва (ёки) назарий таҳлил қилиш, натижаларни объект ҳақидаги маълумотлар билан таққослаш, моделни тузатиш (такомиллаштириш) ва шу кабилар ташкил этади.
Математик модел тузиш учун, дастлаб масала расмийлаштирилади. Масала мазмунига мос ҳолда зарур белгилар киритилади. Сўнгра катталиклар орасида формула ёки алгоритм кўринишида ёзилган функционал боғланиш ҳосил қилинади.
Айтиб ўтилганларни аниқ мисолда кўрамиз.
1-масала. Ўйлаган сонни топиш масаласи (математик фокус). Томошабинларга ихтиёрий сон ўйлаш ва у сон устида қуйидаги амалларни бажариш талаб этилади:
Ўйлаган сон бешга кўпайтирилсин;
Кўпайтмага бугунги санага мос сон (ёки ихтиёрий бошқа сон) қўшилсин;
Ҳосил бўлган йиғинди иккилантирилсин;
Натижага жорий йил сони қўшилсин.
Олиб борувчи бироз вақтдан сўнг талаба ўйлаган сонини топиши мумкинлигини таъкидлайди.
Равшанки, талаба ўйлаган сон математик фокусга мос модел ёрдамида аниқланади.
Масалани расмийлаштирамиз: Х - талаба ўйлаган сон, У – ҳисоблаш натижаси, N- сана, M – жорий йил.
Демак, олиб борувчининг кўрсатмалари
Do'stlaringiz bilan baham: |