Мавзу: Турли моделлар тузишга оид мисоллар ечиш Компьютерли математика, математик моделлар, сонли усуллар ва аналитик ҳисоблар


Download 366.5 Kb.
bet3/9
Sana08.02.2023
Hajmi366.5 Kb.
#1176810
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мавзу Турли моделлар тузишга оид мисоллар ечиш Компьютерли мате

Абстракт моделлар қаторига математик, математик-мантиқий ва шу каби моделлар киради. Физик моделлар қаторига кичиклаштирилган макетлар, турли асбоб ва қурилмалар, тренажёрлар ва шу кабилар киради. Текширилаётган жараённинг табиати ва геометрик тузилиши асл нусхадагидек, аммо ундан миқдор (ўлчами, тезлиги, кўлами) жиҳатидан фарқ қиладиган моделлар, масалан, самолёт, кема, автомобиль, поезд, ГЭС ва бошқаларнинг моделлари физик моделга мисол бўлади.
Биологик модел – турли тирик объектлар ва уларнинг қисмлари – молекула, ҳужайра, организм ва шу кабиларга хос биологик тузилиш, функция ва жараёнларни моделлашда қўлланилади. Биологияда, асосан биологик, физикавий ва математик каби уч хил моделдан фойдаланилади.
Биологик модел – одам ва ҳайвонларда учрайдиган маълум бир ҳолат ёки касалликни лаборатория ҳайвонларида синаб кўриш имконини беради. Бунда шу ҳолат ёки касалликнинг келиб чиқиш механизми, кечиши, оқибати кабилар тажрибада ўрганилади. Биологик моделда ҳар хил усуллар: генетик аппаратга таъсир қилиш, микроблар юқтириш, баъзи органларни олиб ташлаш ёки улар фаолияти маҳсули бўлган гармонларни киритиш ва бошқа усуллар қўлланилади.
Математик модел деб, ўрганилаётган объектни математик формула ёки алгоритм кўринишида ифодаланган характеристикалари орасидаги функционал боғланишга айтилади. Математик моделлар тирик тизимларнинг тузилиши, ўзаро алоқаси, вазифаси, қонуниятларининг математик ва мантиқий-математик тавсифидан иборат бўлиб, тажриба маълумотларига кўра ёки мантиқий асосда тузилади, сўнгра улар тажриба йўли билан текшириб кўрилади.
Биологик ҳодисаларнинг математик моделларини компьютерда ўрганиш текширилаётган биологик жараённинг ўзгариш характерини олдиндан билиш имконини беради. Бундай жараёнларни тажриба йўли билан ташкил қилиш ва ўтказиш баъзан жуда қийин кечади. Математик ва математик-мантиқий моделнинг яратилиши, такомиллашиши ва улардан фойдаланиш математик ҳамда назарий биологиянинг ривожланишига қулай шароит туғдиради.

Download 366.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling