Маълумотлар моделлари шакли қандай бўлишидан қаътий назар қуйидаги талабларни бажариши керак:
Соддалик. Маълумотлар модели кам сондаги боғланишли тузилиш турларига эга бўлиши лозим;
Яққоллик. Маълумотлар модели визуал (кўзга кўринадиган, тасвирланадиган) бўлиши керак;
Жисмларга бўлиниши. Маълумотлар модели маълумотлар омборида оддий ўрин алмаштириш имкониятига эга бўлиши лозим;
Ўрин алмаштириш. Маълумотлар модели ўзига ўхшаш моделлар билан алмаштирилиш имкониятига эга бўлиши керак;
Эркинлик. Маълумотлар модели аниқ бўлакчаларнигина ўз ичига олмаслиги лозим.
3. Сонли усулублар. Ҳисоблаш (сонли) усуллар - математик масалаларни сонли кўринишда ечиш услубларидир. Масалада бошланғич маълумотларни ҳам, унинг ечимларини ҳам сон кўринишида ёки сонлар тўплами кўринишида такдим этишдир.
Мутахассислар тайёрлашда, айниқса техника йўналишидаги мухандисларни тайёрлаш тизимида ҳисоблаш услуби муҳим таркибий қисмдан иборатдир. Сонли услубларнинг асоси қуйидагилардан иборат: чизиқли тенгламалар тизимини ечиш; функцияларни интерполяциялаш ва тақрибий ҳисоблаш; сонли интеграллаш; ночизиқли тенгламалар тизимини сонли ечиш; оддий дифференциал тенгламаларни сонли ечиш, хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар (математик физика тенгламалар)ни сонли ечиш ва оптимизация масалаларини ечиш.
Замонавий ҳисоблаш математикаси ўзининг ўрганадиган муаммолар доирасига компьютер ёрдамида ҳисоблаш хусусиятларини ҳам қўшган.
4. Аналитик (ёки символлик) ҳисоблашлар - бу ўзгартиришлар ва математик тенглик ва формулалар билан символлар кетма-кетлиги каби ишлашдир. Улар математик ифодалардан кейин турадиган тақрибий сонли қийматлар билан амал бажарадиган сонли ҳисоблашлардан фарқ қилади. Символик ҳисоблаш тизимлари (уларни шунингдек, компьютерли алгебра тизимлари ҳам деб аталади)дан символик дифференциаллаш ва интеграллашда, бир ифодани бошқасига алмаштиришда, формулаларни соддалаштиришда ва бошқаларда фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |