Мавзу: Ҳудудларни ободонлаштириш ишлари
Ташқи ёритиш. Ташқи ёритиш тармоқлари элементлари
Download 244.45 Kb.
|
5-амалий дарс
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўча ва майдонлар тоифалари А
2. Ташқи ёритиш. Ташқи ёритиш тармоқлари элементлари.
Кўчаларни ёритиш шаҳар ободончилиги муҳим тадбирларидан бири ҳисобланади. Равшан сунъий ёритиш, ёруғлик рекламалари, ҳар хил тоблолар, экранлар ва кўрсаткичлар, биноларни ёритиш ва фаввораларни ёритиш ҳам замонавий шаҳарнинг тараққиёти натижасидир. Шунга қарамай кўчалар ва майдонларни сунъий ёритишнинг муҳим вазифаси куннинг қоронғи пайтларида транспорт ва пиёдаларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир. Турли хил кўрсаткичлар ва ёруғлик сигнализациялари ҳам ана шу мақсад учун хизмат қилади. Микрорайонларда, маҳаллаларда ўтиш йўллари ва аҳоли юрадиган йўллар, кўп қаватли уйларга кириш жойлари, ҳамда болалар майдонлари, спорт майдонлари ва бошқалар ёритиб турилади. Бундан ташқари ташқи сунъий ёритиш, биноларни, ҳайкалларни, фаввораларни ёритиш, ёруғлик рекламалари кечки шаҳарнинг маълум бир
Меъморий-бадиий образини ташкил қилади, шаҳар кўчалари ва майдонларининг шунингдек, айрим бинолар ва иншоатларнинг фазовий тузилишини очиб беришга ёрдам қилади, бунда сунъий ёритиш хитойлик талабаларга ҳам жавоб бериш керак: кундузги бу барча қурилмаларнинг ташқи кўринишига боғлиқ бўлса, кечқурун эса ёритиш ёрдамида вужудга келтирилаётган шаҳар манзарасига боғлиқ бўлади. Шаҳар ҳудудлари иншоатларни қуриш ва фойдаланиш етарли даражада тежамли бўлиши керак. Download 244.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling