Мавзу: Улгуржи товар айланиши Бажарди: Полатов Лазизбек Текширди: Исломов Шухрат Режа


Download 6.79 Kb.
Sana28.03.2023
Hajmi6.79 Kb.
#1301430
Bog'liq
Po`latov ulgurji tovar

Мавзу: Улгуржи товар айланиши Бажарди:Полатов Лазизбек Текширди:Исломов Шухрат

Режа:

1. Товар захиралари тушунчаси режалаштириш масалалари

Товар захиралари турлари:

  • Ишлаб чикаришдаги (хомашё, ярим тайёр)
  • Шахсий исьтемолдаги (оила хожалигида)
  • Товар шаклида (ишлаб чикаришдан исьтемолчига етиб боргунча)

2. Товар келиши , уларнинг тахлили ва режалаштириш масалари

Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий таҳлилнинг аҳамияти кескин ортади. Чунки, бундай шароитда улгуржи корхоналар рақобатчилик асосида ишлашига тўғри келади. Бу улардан ўз хўжалик фаолиятини чуқур ўрганиш билан бир қаторда, рақобатчиларнинг ҳам фаолиятини ҳар томонлама ва объектив баҳолашни талаб қилади. Улгуржи савдо корхоналари чакана савдо корхоналари ва бошқа харидорлар учун воситачилик ролини бажаради. Шунинг учун, улгуржи товар айланиши таҳлилининг асосий вазифаси улгуржи корхонанинг чакана савдо тармоғи ва бошқа истеъмолчиларни товарлар билан таъминлашга қаратилган функциялари (олди-сотди) нинг бажарилишини текшириш ҳисобланади.

Улгуржи товар айланишини таҳлилининг яна бир вазифаси, товарлар чакана савдо корхоналарига қай йўсинда (транзит ёки омбор орқали) етказилаётганлиги, улар қанчалик даражада иқтисодий ва ташкилий жиҳатдан асосланганлиги каби масалаларни аниқлаш ҳисобланади.

3. Улгуржи савдонинг товар айланишини режалаштириш

Улгуржи товар айланиш кўрсаткичларини режалаштириш мулкчилик шакли ва бошқарув тизимидан қатъий назар улгуржи савдо корхоналарини ривожлантиришнинг зарурий шарти ҳисобланади.

Бозор муносабатлари муомала соҳасида товарлар массасини сезиларли даражада кўпайтиришни тақозо қилади.

Товарлар ҳаракатини ташкил этишда, улгуржи савдо ишлаб чиқарувчилар ва минглаб чакана савдо корхоналари ўртасидаги воситачи сифатида муҳим роль ўйнайди.

Бундай шароитда, улгуржи савдонинг самарадорлиги иқтисодий ишларни ташкил этиш, хусусан, улгуржи базалар хўжалик фаолиятини режалаштириш даражасига боғлиқ бўлади.

Улгуржи корхоналар хўжалик фаолиятини, шу жумладан улгуржи товар айланиш кўрсаткичларини режалаштириш сифати улар хўжалик фаолиятига катта таъсир кўрсатади.

Бозор иқтисодиёти шароитида улгуржи савдони режалаштиришни ташкил этиш, унинг услублари ва техникасини тубдан ўзгартириш талаб этилади. Бозор иқтисодиёти қонун ва қоидалари корхона ва ташкилотлар хўжалик фаолиятига, хусусан улар фаолиятини режалаштиришга давлат бошқарув аппарати аралашмаслигини талаб қилади. Барча хўжалик муаммолари ечимлари ва хўжалик фаолияти кўрсаткичларини режалаштириш бирламчи бўғинлар (корхоналар) ёки улар бирлашмалари ихтиёрида булиши керак. Буларнинг барчаси улгуржи корхоналар ва ташкилотларга ҳам тааллуқлидир. Улгуржи товар айланишини режалаштиришнинг асосий мақсади, улгуржи корхонанинг хўжалик фаолияти рентабеллигини ошириш учун тўзилган шартномаларга мувофиқ, корхона ва ташкилотларга тўлиқ ва доимий равишда товарлар етказиб туришни таъминлаш ҳисобланади.

Эьтиборингиз учун рахмат!


Download 6.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling