- арабча «закий» сўзининг кўплик шакли «аскиё» сўзидан олинган бўлиб, «зеҳни ўткир, сўзамол, заковатли» маъноларини билдиради.
- Термалар - ижтимоий ҳаётдаги турли ҳодисалар, шахс ва жониворларнинг таърифи ва танқидига бағишланган, панд-насиҳат, одоб-ахлоқ ҳақида яратилган, 10-12 сатрдан 150-200 дан мисрагача бўлган лирик, лироэпик шеър бўлиб, бахшилар томонидан куйланади
- Лоф – ҳазил-мутойибага асосланган жанр бўлиб, бирор воқеани ўта бўрттириб айтишдир.
- Термалар - ижтимоий ҳаётдаги турли ҳодисалар, шахс ва жониворларнинг таърифи ва танқидига бағишланган, панд-насиҳат, одоб-ахлоқ ҳақида яратилган, 10-12 сатрдан 150-200 дан мисрагача бўлган лирик, лироепик шеър бўлиб, бахшилар томонидан куйланади
Мисол: - Насриддин Афандига: “Асал билан сирка қўшилмайди, улар бирга тановул қилинмайди”, -дедилар. “Нега энди қўшилмас экан”, -деб ярим кило асал билан ярим кило сиркани аралаштириб, ичиб юборди. Бироз ўтгач, юзининг кўкараётганлигини кўрган шериклари: “Ҳа, асал билан сирка бир-бирига қўшилмайди-а? –дейишганда, Афанди паст келмай: “Йўқ, нега энди, асал билан сирка бир-бирига қўшилиб олиб, мени ўртадан чиқариб ташламоқчи бўлишяпти!..”- деди.
МАВЗУ БЎЙИЧА НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: - Халқ оғзаки ижоди жанрларига нималар киради ва уларда қандай хислатлар талқин этилади?
- Эртакларнинг ўзига хос хусусиятларига таъриф беринг.
- Мақол ва маталларнинг фарқи нимада?
- Қўшиқларнинг турлари ва тарбиявий аҳамияти ҳақида гапиринг.
- Афсона ва ривоятлар таърифини мисоллар билан тушунтиринг.
- Асотирларнинг қандай турларини биласиз?
- Топишмоқ ва тез айтишларнинг тарбиявий аҳамияти нимада?
Do'stlaringiz bilan baham: |