Мавзу: xiii—xv асрларда италия ва папалик режа: xiii—xv асрларда Италиянинг иқтисодий ва сиёсий тараққиёти


Download 164 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi164 Kb.
#1547459
1   2   3   4
Bog'liq
АСРЛАРДА ИТАЛИЯ ВА ПАПАЛИК

Венеция республикаси. «Адриатика маликаси» бўлган Вене­ция XIII асрдаёқ улкан денгиз давлати бўлиб олган зди. XIV— XV асрларда унинг ерлари янада кенгайди. Италиядаги Адриа­тика денгизи соҳиллардан ташқари, у Мореянинг (қадимги Пе-лопоннеснинг ўрта аср замонидаги иоми) жанубий қисмини, Эгей денгизидаги Эвбея оролини, Киклад оролларининг бир қис­мини, шунингдек, Крит оролини ва XV аср охиридан бошлаб Кипр оролини эгаллаган эди. Венециянинг жуда катта савдо флоти бор эди. Унинг Урта денгизнинг шарқий ярмидаги савдоси XV асрга келиб деярли монопол характерга эга бўлди. Визан­тия, Миср, Сурия, Эгей денгизи ороллари савдо-сотиқ масала-сида тамомила Венецияга қарам эдилар. Аммо Венеция кема-лари Ғарбий Европа—Испания, Португалия, Жанубий Франция, Англия ва Нидерландия гаванларига ҳам мунтазам қатнаб ту-рарди. Венециянинг ўзи 200 минг аҳолига эга бўлган улкан ша-ҳар бўлиб, бу аҳоли савдо-сотиқдан ташқари, саноат билан ҳам шуғулланарди. Венеция мовутлари ва ипак газламалари, Венеция ойнаси, қурол-яроғи, қаҳрабодан ишланган буюмлари (тасбеҳ, маржон ва ҳоказолар) бутун Европа бўйлаб тарқалар-ди ва Шарқ бозорларида кўплаб сотиларди. Яқин Шарқнинг Ғарбий Европа билан олиб борган савдосида асосий даллол бўлган Венеция Европада пул муомаласининг ривожланишига катта таъсир кўрсатган эди. Венециянинг олтин дукатлари кўп-гина асрлар давомида Европада халқаро тамға бўлиб қолган эди.
Венеция ўзининг энг хавфли рақобатчиси — Генуя билан узоқ вақтгача шиддатли кураш олиб борди. Урта денгизнинг ғар­бий ярмида ҳукмронлик қилган Генуя савдо республикаси шу денгизнинг шарқий ярмига, Венециянинг «таъсир доираси»га ҳам ўтиб киришга интилар эди. Генуя Венецияга қарши Византияни қўллаб-қувватларди ва венецияликлар иштирокида- салибчилар томонидан барпо этилган Латин империясининг ўзини қула-тишга кўп ёрдам қилган эди." Қора денгиз соҳилида Генуянинг кўпдан-кўп мулклари бўлиб, Қримдаги Кафа, Балаклава ва Судак шаҳарлари унга қарар эди. Генуя Адриатика денгизига ҳам киришга уриниб кўрди. 1298 йилдаёқ генуяликлар Адриа­тика денгизидаги Курцол ёнидаги денгиз жангида Венеция фло-тини яксон қилдилар. Шундан кейин ҳам кураш яна бутун бир асргача давом қилди, XIV аср ўрталарида генуяликлар Адриа­тика денгизи соҳилида Венециядан унча узоқ бўлмаган жой-даги Кьожа портипи босиб олдилар. Аммо пироварди, Венеция­нинг ҳар ҳолда қўли баланд келди. 1380 йилда Кьожа портига яқин жойда қатъий жанг бўлиб, Венеция флоти Генуя флотини тамомила янчиб ташлади. Illy вақтдан бошлаб генуяликларнинг Урта денгизнинг шарқий қисмидаги ҳукмронлиги барҳам топди. Венеция кемалари ҳатто Қора денгизга ҳам кирадиган бўл-дилар. Генуяликларнинг Қримдаги савдо колонияларидан сал нарироқда, Дон мансабида, XIV аср бошларида венециялик-ларнинг Тана факторияси (ҳозирги Азовга яқин жойда) таш-кил этилган эди.
Апеннин ярим оролининг ўзида Венеция анча катта терри-торияни босиб олган эди. XV асрда Верона, Падуя, Брешия ва Равенна шаҳарлари Венецияга бўйсунардилар. Болқон ярим оролининг шимоли-ғарбий Далмация соҳилини ҳам Венеция назорат қилиб турарди.

Download 164 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling