Мавзу: ЮҚумли анемия (инан) ва унга қарши кураш тадбирлари anemia infectiosa equorum Режа


Download 35.02 Kb.
bet6/7
Sana02.05.2023
Hajmi35.02 Kb.
#1421775
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ИнАн 19

Сурункали кечиш. Кўпинча мустақил ҳолатда намоён бўлиб, баъзан ярим ўткир кечишнинг давоми ҳисобланади. Ҳарорат 40-41° С гача кўтарилиши мумкин. Рецидив пайтда йилқилар тез чарчайди, ҳансирайди, юрак уриб, кучли тер босади, қалтироқ тутади. Қон текшириб кўрилганда эритроцитлар сони 1-2 млн. га тушиб кетганлиги аниқланади. СОЭ тезлашади. Сурункали кечганда иситма узоқ сақланмайди. Рецидив 1-3 кун, ремиссия эса 2-3 ҳафта давом этиши мумкин. Касаллик сурункали кечганда йилқилар яхши боқилиб парвариш қилинса, маълум вақт бемалол ишлаб юраверади. Лекин касалларни сақлаш мумкин эмас.
Латент кечиш. Бунда аниқ клиник белгилар кўзга кўринмасдан, баъзан ҳарорат кўтарилади. Ташқаридан қаралганда йилқилар соғлом кўринсада, лекин улар узоқ вақт вирус ташувчи бўлиб юради.
Патологоанатомик ўзгаришлар. Ўлим касаллик ўткир ёки ярим ўткир кечаётганда содир бўлса, сепсис кўзга ташланади. Паренхиматоз аъзолар ва сероз ҳамда шиллиқ пардаларга кўп миқдорда нуқтасимон қон қуйилган бўлади. Кўз, бурун, оғиз шиллиқ пардалари, тери ости клетчаткасида анемик ҳолат кузатилиб, сарғишроқ бўлади. Йилқи касаллик ўткир кечаётганда ўлган бўлса, талоқ 2-3 марта катталашиб, усти ғадир-будур, бўшаб қолган бўлиб, қорамтир-қизғиш рангда кўринади. Жигар жуда катталашган, қон сувдек суюқ, юрак ўнг қоринча ҳисобидан катталашган бўлади. Сурункали кечганда ҳам шу ўзгаришлар юз бериб, яққол кўринмаслиги мумкин. Жигар катталашиб, четлари қалинлашган ҳолатда кўзга ташланади.
Диагноз. Юқумли анемияга диагноз қўйиш учун комплекс текшириш ўтказилади. Эпизоотологик ҳолат, клиник белгилар, патологоанатомик ўзгаришлар ўрганилиб, гематологик ва гистологик текшириш ўтказилади. ИНАН қайд қилинганда диагноз қўйишда асосий усул клиник ва гематологик текшириш ҳисобланади. Эпизоотологик текшириш ўтказилганда касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, қачон пайдо бўлганлиги, унинг фаслга боғлиқлиги (ёз ойлари) ҳисобга олинади. Йилнинг бошқа фаслларида эса сепорадик ҳолат кузатилади. Гематологик текширганда қонда қуйидаги ўзгаришлар рўй берганлигининг гувоҳи бўламиз (қ.жадвал).

Қоннинг шаклли
Элементлари

Қониинг кўрсаткичлари

Соғлом йилқилар

Касаллари (ИНАН)

1. Эритроцитлар

5-9 млн.

4 млн. дан кам

2. Гемоглобин

45 дан юқори

30-18

3. Лейкоцитлар

7000-10000

ўзгармайди

4. Лейкоцитар формула







(лимфоцит)

25-35%

60-70%

5. СОЭ

нормада

тезлашади


Download 35.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling