Мавзу: ЮҚумли анемия (инан) ва унга қарши кураш тадбирлари anemia infectiosa equorum Режа
Download 35.02 Kb.
|
ИнАн 19
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўта ўткир кечиш.
- Ўткир кечиш.
- Ярим ўткир кечиш.
Кечиши ва клиник белгилари. Касалликнинг яширин даври 1-4 ҳафта давом этади, айрим ҳолларда 5-6 кунда ўтиши ёки 1-2 ойга чўзилиб кетиши мумкин. Касалликнинг асосий белгиси ҳолсизланиш, озиш, юрак-қон томирлар фаолиятининг бузилиши, қон элементларининг ўзгариши ва бошқа ҳолатлар ҳисобланади. Касалликда ўта ўткир, ўткир, ярим ўткир, сурункали ва латент шакллар намобн бўлади.
Ўта ўткир кечиш. Бунда ҳарорат кўтарилиб, геморрагик гастроэнтерит, юрак фаолиятининг сусайиши, асфиксия кузатилади. Касал йилқиларнинг умумий ҳолати оғирлашиб, юргиси келмайди, баъзан орқа оёқлари фалаж бўлиб қолиши мумкин. Касал йилқи 1-2 кун ичида ўлади. Ўткир кечиш. Тана ҳарорати 40-41 Е0 гача кўтарилади. Дармонсизланиш, баъзан эйфория ҳам содир бўлиши мумкин. Оғиз, кўз, бурун шиллиқ пардалари қизариб кетади. Касалликнинг охирида нафас олиш ва юрак уриши тезлашади. Баъзан санчиқ тутиб, ич кетиши кузатилади. Бурундан қон келиши ҳам мумкин. Иштаҳа сақлансада, касал йилқилар тез озиб кетади. Касаллик ривожлана борган сари кўз, бурун, оғиз шиллиқ пардалари, бияларда эса қин шиллиқ пардалари қонсизланиб шишади, мой суртилгандек бўлиб кўринади. Кўп нуқтасимон қон қуйилиш кузатилади. Энг характерли белги учинчи кавакдаги қон қуйилиш ва ўртада пайдо бўлган яралар ҳисобланади. Юрак фаолиятининг бузилиши натижасида қориннинг пасти, оёқларда шиш пайдо бўлади. Касал йилқилар калласини ҳам қилиб туради. Юрганда оёқлари бир-бирига урилиб, кучли ҳансирайди. Ўткир кечганда анемия кучайиб боради. Эритроцитлар сони 1 мм3 қонда 1-2 миллионга тушиб кетади. Қон ўта суюлиб, ивимайди. Гемоглобин 20-30% атрофида камайиб кетади. СОЭ тезлашади, бириичи 15 минутда 70-80 чизиқ пастга тушади. Артериал қон босими пасаяди. Касаллик давомида айрим кунларни ҳисобга олмасак, ҳарорат юқори бўлади. Ўткир кечиш 2 ҳафтача давом этиши мумкин. Ярим ўткир кечиш. Кўпинча ўткир кечишнииг давоми бўлиб, баъзан мустақил ҳолатда ҳам намоён бўлиши мумкин. Касаллик 2-3 ой давом этиб, ҳарорат бир кўтарилиб, кейин тушиб, маълум вақт ўтгач яна кўтарилади. Бу ҳолат ўн марталаб такрорланиши мумкин (ремиссия). Ҳарорат кўтарилган ҳолатда 3-5 кун турса, ремиссия 5-15 кун давом этади. Ҳарорат кўтарилганда худди ўткир кечгандагидек клиник белгилар намоён бўлади. Ремиссия даврида эса бу белгилар йўқолиб, соғлом бўлгандек ҳолат кузатилади. Download 35.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling