Мавзу: ЮҚумли анемия (инан) ва унга қарши кураш тадбирлари anemia infectiosa equorum Режа
Download 35.02 Kb.
|
ИнАн 19
- Bu sahifa navigatsiya:
- Даволаш.
Дифференциал диагноз. Пироплазмоздан ажратиш керак. Бу касаллик фаслга боғлиқ бўлиб, апрел-май, август-сентябрда учрайди. Ўткир кечиб, қон текширилганда пироплазмалар топилади. Нутталиоздан ажратиш зарур. Касаллик июнда жуда кенг тарқалиб, ўткир ва ярим ўткир кечади. Қондан суртма тайёрлаб кўрилганда нутталиалар топилади. Гемоспориодозларда шиллиқ пардалар жуда сарғайиб кетади. Ўпкада шиш бўлади. Қулунларда латент кечади. ИНАНда эса оғир кечиб, талофат катта. Лептоспирозда эса лептоспиралар топилади, лейкоцитоз бўлмайди.
ИНАНда диагноз қўйиш қийинлашса, бир синама қўйилади. Бунинг учун соғлом хўжаликлардан 2-3 ойликдан каттароқ қулунлар олинади. Улар бир ой олдин текширилади. Соғлом деб топилгач, бруцеллез, сап, пироплазмозларга ҳам текшириб кўрилади. Ишонч ҳосил қилингач, 100 мл фильтрланган, касал ҳайвондан олинган қон зардоби тери остига юборилади. Даволаш. Юқумли анемияда даволаш кутилган натижани бермайди. Ҳеч қандай дорилар стерил ҳолатни таъминламайди. Вакцина олиш борасида илмий ишлар олиб борилмоқда. Олдини олиш. Йилқилар ҳар доим эпизоотик соғлом хўжалиқцан олди-сотди қилиниши керак. Сотиб олиб келинган йилқилар 30 кун мобайнида профилактик карантинга қўйилади. Хўжаликда ИНАН борлиги аниқланса, карантин эълон қилиниб, касал деб топилганлари изоляция қилинади. Носоғлом гуруҳдаги ҳамма йилқилар термометрияга тортилади. Йилқиларни бир жойдаи олиб, иккинчи хона ёки фермага ўтказиш таъқиқланади. Диагноз аниқлангач, йилқилар уч гуруҳга бўлинади: аниқ касаллар, касалликка гумон қилинганлар, юқади деб гумон қилинганлар. Биринчи гуруҳдагилар йўқ қилиниб, гўшти гўштхўр ҳайвонлар ёки паррандаларга берилади. Иккинчи гуруҳдагилар 45 кун мобайнида текширилиб, диагнози аниқланади. Учинчи гурухдагилар эса диагнози аниқланиб, карантин зонасида ишчи сифатида фойдаланилиши мумкин. Қон сўрувчилар чиқмаслиги учун йилқилар 3% ли креолин эритмаси билан ишланади. Ишчи ҳайвонлар учун 10% ли креолин эритмаси сўрдирилган ленталардан фойдаланилади. Жорий дезинфекция учун 4% ли ишқорлар ишлатилади ва карантин бекор қилингунга қадар ҳар 15 кунда ўтказиб турилади. Изолятордан чиққан ахлатлар ёқиб юборилади, бошқалари эса биотермик усулда зарарсизлантирилади. Охирги касал йилқи йўқ қилингач, 3 ойдан кейин карантин бекор қилинади, Шундан 3 ой кейин йилқиларни сотишга рухсат этилади. Download 35.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling