Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. ИЧАК ИНФЕКЦИЯЛАРИ.
- Этиологияси
Профилактикаси:
Ўтказиладиган тадбирларни умумдавлат ва тиббий тадбирлар деб икки гуруҳга бўлиш мумкин: Умумдавлат миқёсида олиб бориладиган тадбирларга СПИД этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, диагностика ва профилактикасини ўрганишни амалга оширадиган илмий текшириш ва даволаш – профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; беморлар ва ташувчиларни даволаш. Халқ депутатлари махаллий органлар, ички ишлар вазирлиги органларини гиёҳвандликка, фохишаликка ва СПИД тарқалишига имкон берадиган ходисалар билан курашишга жалб қилиш киради. Хорижий фуқаролар, фуқароликсиз истиқомат қилаётган шахслар СПИД вируси юққанми-йўқми аниқлаш учун текширувдан ўтишлари шарт. Тиббий ходимлар ўтказадиган тадбирларга беморларни аниқлаш, ажратиш ва даволаш, ташувчиларни аниқлаш, кузатиш, аҳоли орасида, ёшлар орасида СПИД қўзғатувчиларининг манбаи, тарқалиш йўли ҳақида, касаллик белгилари, эҳтиёт чоралари ҳақида тушунтирув ишлари олиб бориш. Касаллик ёки ташувчилик ходисаси аниқланган тақдирда иттифоқдан жумхурият Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига хабар қилинди. Ташувчилар йилига икки марта текширувдан ўтадилар. Касаллик аниқланганда бемор юқумли касалликлар касалхонасини алоҳида ажратилган хонасига жойлаштирилади. Фақат белгиланган тиббий ходим беморга қарайди. Касаллик тиббий ходимлар, врачлар, хирурглар акушер гинекологлар, стомотологлар, ҳамшираларга агар қўлларида кесилган жойлари бўлса, қўлқопларида кесилган жойлари бўлса, қон сачрашида ўтиши мумкин. Шунинг учун алоҳида эҳтиёткорлик чора тадбирларини кўрган ҳолда бемор даволаниши керак. 3. ИЧАК ИНФЕКЦИЯЛАРИ. Қўзғатувчилари ичакда жойлашади ва ташқи муҳитга аҳлати билан чиқарилади. Ичак инфекциялари учун фекалорал ўтиш механизми ҳарактерлидир. Ичак инфекциялари билан касалланиш йилнинг иссиқ фаслларида: ёз ва куз ойларида кўпаяди. Ичак инфекцияларининг иккита кичик гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳи атнропонозлар: ич терлама, паратифлар, ичбуруғ, вабо, юқумли гепатит А, палиомиелит, гельминтозлар. Иккинчи гуруҳи зоонозлар: бруцеллёз, лептоспироз, сальмонеллёз, ботулизм касалликлари киради. Қорин тифи ёки ич терлама юқумли касаллик бўлиб, уни салмонеллалар авлодига мансуб тиф бактериялари қўзғотади. Бу касаллик ингичка ичак деворидаги лимфа тугунлари ва пейер пилакчаларининг зарарланиши, бактериемия, юкори харорат ва интоксикация белгилари билан ўтади. Юқори истима бўлиб, бемор алахлаб эс-хуши айниб қоладиган холат билан ўтадиган касалликларни, ўтган асрнинг бошларигача «тиф» номи билан аталган. «Gyphos» лотинча суз бўлиб «тутун», «туман» маъносини англатади. Этиологияси: Қорин тифини қўзғатувчиси Salmonelloc typhi шаклан таёқчага ўхшайди, бўйи 0,5-0,3 ммк. Келади, хивчинлари бор, шу туфайли ҳаракат қила олади. Тиф бактерияси парчаланганда эндотоксин ажратади. Унинг иссиққа чидамли соматик 0-антигени, хивчинига мансуб, иссиққа чидамсиз Н – антигени ва соматик Vi – антигени бор. Тиф бактерияси ташқи муҳитга чидамли бўлади. Оқар сувда 5-10 кун, кўлмак сувда – 30 кун, қудуқ сувида бир неча ойгача, сабзавот ва хул меваларда 5-10 кунгача тирик сақланади. 60 даража иссиқда 30 минут ичида, 100 даражада уша захоти ҳалок бўлади. Хлоромин 3% ли, сулема (1 : 10000), фенол 5% ли эритмалари тиф бактерияларини 2-30 да ҳалок қилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling