I. Миграция даври
Зарарланган мева орқали оғиз, озиқдан ичакларга тухумлари тушади.
|
Ичакда ташқи пардаси эриб личинка чиқади. Ичак шиллиқ пардасини тешиб қон томир веналарига ўтади.
|
Қон орқали ўпка ва нафас йўлларига тушиб оғизга келади. Сулак орқали қайта ютилади.
|
II. Ичакдаги даври
Личинка ошқозонга, ундан ичакларга тушиб вояга етган гелментга айланиб ичакда текинхурлик қилиб яшайди, тухум қуяди.
Гелмент (аскариданинг) ривожланиш жараёни
Энтеобиоз-острица ичакларда йўғон ичакда, кўр ичак, юқори кўтарилувчи чамбар ичакда яшайди. Острица тухумлари одам организмидан ташқарида вояга етади. Пашшалар гижжа тухумларини ташқи мухитга рўзғор буюмлари, ўйинчоқлар, озиқ-овқатлар, сувга тарқалади; ўрин-кўрпа йиғилганда тухумлари ҳавога кўтарилиб оғиз, бурун шиллиқ пардаларига ўтириб қолади. Болани ифлосланган қўли орқали бола оғзига тушиши ҳам мумкин. Урғочи гижжалар тўғри ичакга ўтиб уйқу вақтида орқа чиқарув тешигидан ўрмалаб чиқади ва бурмаларига 5000 дан 15000 та гача тухум қуяди, 4-6 соат давомида личинкалар бўлиб етилади.
Эхинококкоз-тасмасимон чувалчанглар пайдо қиладиган касаллик
Бури, ит, мушук ичакларида, одам ва уй ҳайвонлари ичагида текинхурлик қилади. Итлардан юқади, итларга касалланган ҳайвонларни аъзоларини еганда юқади. Эхинококк одамдан одамга бевосита юқмайди. Ташқи мухитга тушган эхинококк тухуми сув билан, ифлосланган озиқ-овқат билан одамга ўтиши мумкин. Одам ошқзонида тухум қобиғи эрмб личинка ингичка ичак деворларини тешиб қонга тушади, қон орқали жигар, ўпка, чарви, бош мия каби аъзоларга тарқалиб эхинококк пуфакчаларига айланади, пуфакчалар ўсиб катталашиб тана аъзолари тўқималарини сиқади, фаолиятини бузади. Пуфакчалар ёрилиб кетиб касаллик қўшни аъзоларига ҳам тарқалади, пуфакча ичидаги суюқлик йиринглаши ҳам мумкин. Бундан ташқари пуфакча суюқлигининг қонга сурилиши натижасида организм зарарланади, беморда аллергия пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |