Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet14/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Ташхис. Қандай кўринишида ўтилишидан қатъий назар, вабо деб қуйиладиган бўлиши керак. Ташхис қуйиши учун бемор қусуқ массаси ва нажасидан олиб текширилади. Текшириш учун экма олиб бўлингач антибиотик бериш мумкин. Лаборатория тахлили 24 соат ичида дастлабки натижасини беради. Якуний хулоса 48 соатдан сўнг олинади.
Бемордан қон олиб вибриоцид ацетителолар титри текширилади. Касалликнинг 5-6 кунида ва орадан 10 кун оралатиб 2 марта қон олинади.
Қондаги электролитлар, гемотокрит кўрсатгичлари аниқланиб, даволашни унга муқобил равишда ташкил этилади.
Давоси:
1) Даволашни имкони борича эрта бошлаш керак. Бунинг учун ҳар бир шифокор ёз фаслида меъда-ичак туфайли мурожаат қилган беморни қабул қилаётганда вабо касаллиги бўлиши мумкинлиги ёдда тутиши, унинг аломатларини билиши керак. Касалликка бир оз бўлса ҳам шубха тўғилганида, беморни шифохонада алоҳида ётқизиш зарур. Вабодан ташқари енгил кечаётган ичкетар касаллигида беморга 4-6 соат давомида орал регидротация пунктларида оғиздан регидрон, цитоглюкосалон ва бошқа эритмалардан ичириб, аҳволи енгиллашса, уйига юбориш мумкин. Маҳалла шифокори уйга қайтарилган бемор холидан хабардор бўлиб туриши лозим.
2) Даволанишнинг асоси- организм йўқотган туз ва сув ўрнини қоплаш. Касаллик енгил кечганида, баъзан ўртача оғирликда кечаётан холларида ҳам оғиздан регидрон эритмаси ичириб туриш зарур. Уни ҳар 3-5 минутда ош қошиғида (болаларга чой қошиғда) ичирилади. Ичириладиган суюқликнинг умумий ҳажми бемор йўқотган суюқлик миқдорига қараб белгиланади. Бошқа холларда беморни кг ҳисобида тахминий вазни 75 га кўпайтилса, мл ҳисобида ичирилиши лозим бўлган суюқлик миқдори топилади.
3) Бемор организмининг сувсизланиши яққол ифодаланганда регидротация томир орқали суюқлик юбориш йўли билан бошланади. Бунинг учун трисоль, ацесоль, хлосоль, реомакродекс каби завод шароитида тайёрланган эритмалар заҳираси олдиндан тайёрланиб қуйилиш керак. Бу эритмалар илитилган холда томир орқали тезлик билан (1-2 соат ичида) юборилиши керак. Дастлабки соатларда 5-6 литргача боради. Шунинг учун оғир холдаги беморни даволашда инфекционист билан ёнма-ён реаниматолог венесекция қилиб, улар орқали ҳам суюқлик юборилади. Беморнинг томир пайдо бўлиши, нафас олиши равонланиши аҳволи яхшилана бошлаганидан дарак беради. Шу вақт орқали ҳам суюқлик бера бошланади.
4) Антибиотиклар билан даволаш бемордан топилган вабо вибрионининг қайси антибиотикка сезгир эканлигини эътиборга олиб белгиланади. Илгаридан республикамизда ахёнда учраб турадиган вибрионлар тетрацеклинга сезгирлигини сақлаб қолган. Бундай холда тетрациклин 300 000 ТБ дан кунига 4 марта 5 кун давомида тақала берилади. Кейинги йилларда тақала бошлаган вабо вирионлари тетрациклин ва левомицетинга сезгир эмас. Бунда касалликни даволашда уларга таъсир этадиган, инолон гууҳига мансуб антибиотиклар яхши наф беради. Улар флоксацинлар: йинофлаксацин-сифлокс, офлоса цин-таврид, пефлоксацин-абактал препаратлари.
Катта ёшдаги 2 та таблеткадан (500 кг) кунига 2 марта 5 кун давомида берилади. Бу дорилар бўлмай қолганда ампициллин 2 таблетка (0,5 г) дан кунига 4 мартадан 5 кун давомиджа ичиилади.
5) Бемор тузала бошлаганда тўйимли, осон ҳазм бўладиган овқатлар берилади. Бу даврда қондаги К миқдорини бир маромда ушлаб туиш мақсадида калий оротат ёки панангин таблеткалардан 4-5 кун бериб туриш лозим.
Даволаш тўғри ташкил қилинса, 2-3 кундаёқ бемо аҳволи яхшиланади. Унга шифокорлардан тўла соғайганидан сўнг рўхсат берилади. Бу орада антибиотик ичишни тугатганидан кейин бир кун оралатиб, икки кун кетма-кет олинган экмада вабо вибрионлари бўлмаслиги керак.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling