Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet12/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Обсервация – бактериологик қурол ўчоғида шахсий таркибга нисбатан баъзи чеклаш чораларини қўллашдан иборат. Зарарланган ўчоқда бўлган ҳарбийлар тиббий назоратга олинади. Ҳар куни уларнинг соғлиги суриштирилиб, беморлар алоҳидаланади. Бу ўчоққа ташқаридан одам кириши чекланади, сув ва овқат таъминоти сифати устидан назорат кучайтирилади. Ўчоқдан ҳарбийларни бошқа жойга кетиши рўхсат этилмайди. Обсервация муддати, гумон қилинган касаллик яширин даврининг энг узоқ муддати мобайнида деб, қисм қумондони буйруқ билан белгиланади.
Карантин – обсервацияга нисбатан кучлироқ чеклаш тадбири ҳисобланади. Унда бактериологик қурол ўчоғи бутунлай алоҳидаланади. Бу тартибни сақлаш учун ўчоқ қўйилади. Ўчоқда кириш-чиқишла бутунлай тақиқланади. Шу жойдаги ҳарбийлар кичик гуруҳларга бўлиниб ажратиб юборилади. Улар доимий тиббий назорат остида бўладилар. Зарур бўлган профилактик ва санитария-гигиена тадбирлари амалга оширилади. Каантиндаги одамларни сув, озиқ-овқат ва ашёлар билан таъминлаш СНП орқали шифокорлар назорати остида амалга оширилади. Карантинни тугатиш муддати ҳам қумондон бўйруғи билан белгиланади.
Ўша ҳавфли инфекцияларга вабо, қорачечак каби касалликлар киради. Вабо – ўта ҳавфли касалликлардан ҳисобланиб, ўткир гастроэффект, дегидронация аломатлари билан кечадиган ва кенг тарқалишига мойил хасталик ҳисобланади.
Вабо одамзодга қадим замонлардан маълум. Ҳиндистон ва Бангладеш вабонинг эпидемик ўчоғи ҳисобланади. Вақти-вақти билан касаллик қўшни давлатларга хатто турли қитъаларга тарқалиб, катта эпидемия ва пандемиялар беради. Ер юзида вабонинг 6 та пандемияси қайд этилган.
1961 йилдан бошлаб вабонинг янги VII пандемияси бошланган. 1956 йилда Қорақолпоғистон ва Хоразмда ҳам вабо эпидемияси кузатилган. 90 йиллардан буён вабо Америка, Европа, Осиё, Африка қитъасидаги 100 дан ортиқ мамлакатларга кириб боргани қайд этилган. Ўзбекистонга ҳам сайёх-тижоратчилар воситасида вабонинг Ҳиндистон ва Покистондан кириб келиши холлари учраб туради.
Этиологияси. Вабонинг қўзғатувчиси вабо вибриони ҳисобланади. Илгаи уни фақат классик вибрион қўзғотади деб ҳисобланар эди. 1906 йилда Синай ярим оролида вабо вибрионининг иккинчи биотини аниқланган. Уни топилган жой номи билан Эль-Тор вибиони деб аталди. Кейинги 4-5 йил ичида вибрионнинг 0139 биотини ҳам вабо касаллиги қўзғатувчиси деб ҳисобланмоқда. У жуда тез тарқалиш ва кўпинча оғир касаллик қўзғатиши билан ифодаланади. Вабо вибрионлари 0-антигенининг ҳусусиятига қараб 3 хил зарбдор гуруҳи мавжуд. Улар ихтиро қилган олимлар шарафига Огава, Инаба ва Гикошима деб аталади. Вибрион микроскопда қурилганда вергул шаклида кўринади, бир учиди хивчини бор. Унинг ёрдамида тез ҳаракат қилади. Спора ва капсула ҳосил қилмайди-ю кислотали мухитда вабо вибриони тез нобуд бўлади. Ша туфайли хлорид кислотанинг 3% ли эитмасини дезинфекцияловчи восита сифатида қуллаш мумкин.
Вабо эмбрионининг экзо ва эндо токсини мавжуд. Қуёш нури таъсирида ва қуритилганда вабо вибриони тез нобуд бўлади. Қайнатилганда ўша захоти ўлади. Нам шароитда, сувда вабо вибрионлари жуда узоқ сақланади. Паст ҳароратга чидамли, музлаган сувда ҳам сақланиб қолиши мумкин.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling