Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЯНЧ АТАМАЛАР
ДЕРАТИЗАЦИЯ
Кемирувчилар, сичқонлар, чўл сичқонлари, каламушлар, юмронқозиқ, суғур, сув каламушларга қарши куашиш чоралари дератизация усуллари қўлланилади. Кемирувчиларга қарши курашда профилактик ва қирғин чоралари қўлланади. а) Профилактик чораларга озиқ-овқат маҳсулотлари, уларнинг қолдиқларини кемирувчилар туша олмайдиган жойларда тўғри сақлаш, уй-жой омборлар, базаларга кемирувчилар кира олмайдиган техник чора-тадбирлар қўлланиши киради; б) Кемирувчиларни қириб йўқотишда механик, кимёвий ва биологик усуллардан фойдаланилади. Механик усул: қармоқлар, пуржинали қопқонлар тузоқлардан фойдаланилади. Кимёвий усул: нафас йўлларига, ичак йўлларига таъсир қилувчи заҳарли моддалар ишлатилади. Вагонлар, склаблар, кемаларга ишлов беришда ишлатилади. Крисид, зоокумаин, дифенацид, рух фосфид ва маргимуш препаратлари қўлланади. Инсон ва ҳайвонлар учун кўпроқ ҳавфлиси ух фосфид ва маргимуш препаратлари, камроқ ҳавфлиси крисид, зоокумариндир. Зарарланган тузоқлар алоҳида жиҳозланган ва ажратиб қўйилган биноларда, алоҳида тайёргарликдан ўтган шахслар томонидан тайёланади. Биологик усул: кемирувчиларни қириб ташлашда бактеиологик культуралар ва кемирувчиларнинг табиий душманларидан – мушук, итлар, йиртқич ҳайвонлар сассиқ кўзан, тулки ва ёввойи қушлар бургут, бойўғлидан фойдаланилади. Юқумли касалликлар касалхонасида дезинфекцияловчи эритмалардан хлорамин ва хлорли оҳак эритмаси ишлатилади. Хлорли оҳак – хлор ҳиди келиб туадиган қумоқ-қумоқ оқ кукун, сувда батамом эримайди. Хлорли оҳак қуруқ қоронғу ерда, оғзи беркиладиган идишларда сақланиши керак. Тиндирилган хлорли оҳак эритмалари 0,2% дан 20% боради. 10% ли хлорли оҳак эритмасини ва катта концентрациясини тайёрлаш жараёнида техника ҳавфсизлиги қоидаларига эътибор бериш керак. Тайёрлаш махсус кийимда, резина қўлқоплар, этик кийиб, кўзойнак ва респиратор таққан ҳолда амалга ошириш керак (газ ниқоб ёки противогаз тақиб). Хона поллари кафелли, деворлари ҳам кафелли бўлиши керак. Девори мойли бўёқ билан бўялган бўлиши ва ювиш осон бўлиши керак. 10% ли асосий тиндирилган хлорли оҳак эритмасини тайёрлаш учун 1 кг қуруқ хлорли оҳак сирланган идишга солинади ва устига 10 литр совуқ сув қуйиб, таёқ билан қориштирилади, сўнгра тиндириб қўйилади. Шиша ёки сирланган идишда оғзини маҳкам беркитиб 1 суткага қолдирилади. Кейин зич газламадан ўтказиб сузиб олинади, чўкмаси ташланади. Эритма ёпиқ идишда қора шишади салқин жойда кўпи билан 6 кун сақланади. Хлорамин – таркибида 24% дан 28% гача фаол хлор бўлади. Сувда яхши эрийди. Сувдаги эритмалари 15 кунгача сақланади. Эритмалар 0,2% дан 5-10% гача концентрацияда тайёрланади. Юқумли касалликлар бўлимида ходимлар ҳар бир юмушдан кейин қўлларни 0,2% эритма билан зарарсизлантиради.
ТАЯНЧ АТАМАЛАР: Дезинфекция – юқумли касалликларни қўзғатувчиларни йўқотиш. Дезинсекция – бўғимоёқлиларга қарши курашиш. Дератизация – кемирувчиларга қарши курашиш. Гидропульт, Автомакс – дезинфекция қилувчи аппаратлар. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling