Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Эпидемик жараённи асосий қонуниятлари
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дезинфекцион тадбирлар.
Эпидемик жараённи асосий қонуниятлари:
1. Юқумли касаллик маълум давр оралаб кўпайиб-озайиб туради. Масалан: қизамиқ ҳар 2-3 йилда скарлатина: ҳар 5-9 йилда кўк йўтал: ҳар 3-4 йилда кўпайиб туради. 2. Юқумли касаллик йил давомида мавсумга қараб кўпайиб-озайиб туради. 3. Уруш, очачилик ва шунга ўхшаш аҳоли турмуш шароитини ночор қилиб қўядиган омиллар касалликлар эпидемиясига шароит тўғдиради. Демак, касаллик манбаидан инфекциянинг юқиши ва тарқалиши учун тегишли шароит мавжуд бўлганда ва шу инфекцияга берилувчан одамлар бўлган тақдирдагина эпидемик жараён вужудга келади. Дезинфекцион тадбирлар. Дезинфекция турлари объектларда ва ташқи муҳитда юқумли касалликларни қўзғатувчи микроорганизмларни йўқотиш усул ва воситаларини ўрганади. Дезинфекция уч қисмни ўз ичига олади: Дезинфекцияни ўзи Дезинсекция Дератизация Дезинфекция билан бир қаторда стериллаш ҳам қўлланилади. Стериллаш инглизча sterile – наслсиз деган маънони билдириб, бирор муҳитда ёки предметда патоген ёки нопатоген микробларни спора ташиб юрувчиларни йўқотади. Стериллаш даволаш-профилактика муассасаларида жарроҳлик, гинекологик, стомотологик, лор бўлимларида, турли хил асбобларни, аппаратларни, боғлов материалларини, ич кийимларни микробиология амалиётида лаборатория идишлари, ўстириш муҳитларини микроблардан тозалаш мақсадида қўлланади. Стериллашдан олдин асбоб ва буюмлар дезинфекция қилинади. «Биолот», «Астра», «Лотос», пергидрол, дезоксон каби препаратлар эритмасига солиниб, сўнгра стерилизация қилинади. Дезинфекция қилишда шиша, металл буюмлар, иссиққа чидамли полимер материаллар, резина 30 дақиқа қайнатилади, асбоблар эса 20 дақиқа давомида 110 ҳароратда юқори босимда ишлайдиган буғ стеилизаторларидан фойдаланилади. Аппарат, инструмент ва асбобларни стериллаш асосан марказлашган стериллаш хоналарида амалга оширилади. Дезинфекция 2 хил бўлади. а) ўчоқли б) профилактик ўчоқли дезинфекция оилада, боғчаларда инфекция пайдо бўлганда ўтказилади. Ўтказиш вақти ва мақсадига қараб одатдаги (кундалик) якунловчи дезинфекцияга бўлинади. Одатдаги дезинфекциянинг мақсади инфекция тарқалиб кетишини олдини олишдир. Касал аниқлангач, шу кундан бошлаб то тузалгунгача мунтазам ўтказилади. Бемор алоҳида сочиқ, идиш, тувак билан таъминланиши керак. Ичак инфекцияларида бемор чиқиндиси қуруқ хлорли оҳакка аралаштирилади. 1/5 ҳажмдаги ёки 10-20% хлорли оҳак эритмаси ёки 5% ли хлорамин (лизол) эритмаси ёки 2% ли қайноқ совун-содали эритма билан артилади. Бемор идишлари қайнагандан бошлаб 15 минут давомида қайнатилади. Беморни парвариш қилувчи шахс тиббий ходим бўлиши керак. Якунловчи дезинфекция – қўзғатувчилари ташқи муҳитга чидамли бўлган ич телама, вирусли гепатит, вабо, дифтерия, полиомиелит, тоун касалликлар ўчоғида ўтказилади. Бемор аниқланиб эвокуация қилиниши вақтидан бошлаб карантининфекцияларида, бошқа инфекцияларда эса шаҳар жойларида 6 соат ичида, қишлоқ жойларда 12 соатдан кечиктиилмай ўтказилиши керак. Якунловчи дезинфекцияни санитария-эпидемиология станциялари дезинфекция бўлими томонидан ўтказилади. Юқумли касаллик аниқланган ўчоққа келгандан сўнг дезинфекция ишлари ҳажми белгиланади ва дезинфекцион эритма тегишли концентрацияда тайёрланади. Хонада пашшалар бўлса эшик, деразалар ёпилиб дезинфекциялар ўтказилади. Кейин форточкалар очилиб, камерада зарарсизлантириш учун буюмлар, кўрпа-ёстиқ, уст кийимлар, гиламлар, юмшоқ ўйинчоқлар танлаб олиниб, қопчаларга солинади ва уларга тегишли ҳужжат тўлдирилади. Мебеллар, парвариш буюмлари зарарсизлантирилади. Сўнгра бемор ётган хона пол ва деворлари дезинфекция эритмаси билан гидропульт аппарати ёрдамида ҳўлланади. 30-50 минут ўтгач дезинфекцион эритмага ҳўлланган латта билан артилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling