Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Гелминтозларни олдини олиш чоралари
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч атамалар
Гелминтозларни олдини олиш чоралариЭнг мухим омилларидан бири болаларни боғча, мактабларга қабул қилишда тиббий кўрикдан ўтказиш, лаборатория текширувидан ўтказишдир. Бадантарбия, санитария-гигиена қоидаларига доимо риоя қилиш, қўллар, озиқ-овқат маҳсулотларини, мева ва сабзавотларни яхшилаб ювиш, сут, сувни қайнатиб ичиш, кийим-кечак, ўрин-кўрпа бериш керак. Уйларда ховли-жойга ахлат туширмаслик чораларини кўриш ва пашшаларга қарши курашиш зарур. Таянч атамаларЭпидемия – юқумли касалликларни бирорта ўлка ёки вилоятга кенг тарқалиши. Пандемия – бир вақтни ўзида халқаро миқиёсда юқумли касалликларни тарқалиши. Гелминтоз –гижжа (қурт) касаллиги. Антропоноз – касаллик манбаи фақат одам, фақат одамлар касалланади. Зоонозлар – касаллик манбаи ҳайвонлар, ҳайвонлар ҳам, одамлар ҳам касалланиши мумкин. МАВЗУ: Эпидемиология асослари. Дезинфекцион тадбирлар. Юқумли касалликларнинг муайян жамоада келиб чиқиши тарқалиши йўллари ва уларнинг олдини олишга асосланган қонуниятларни ўрганадиган фанга эпидемиология дейилади. Эпидемиология нуқтаи назаридан ҳар бир юқумли касалликда ўзига хос эпидемик жараён мавжуд. Юқумли касалликларнинг одамлар орасида пайдо бўлиши, авж олиб бориши ва тақалиши эпидемик жараён мавжуд. Юқумли касалликларнинг одамлар орасида пайдо бўлиши, авж олиб бориши ва тарқалиши эпидемик жараён дейилади. Ҳар қандай юқумли касалликни пайдо бўлиши, авж олиши ва тарқалиши учун 3 та омил мавжуд бўлиши шат. Касалликни юқтирадиган манъба (инфекция манбаи). Касалликнинг юқиши ва тарқалиши йўллари. Ана шу юқумли касалликка берилувчан (мойил аҳоли) одамлар бўлиши. I. Юқумли касаллик манбаи: Беморлар, бактерия ташиб юрувчилар ва ҳайвон-лардир. II. Касалликни юқиш йўллари: а) бемор аҳлати, сийдиги ва сўлак зарралари билан микробларни ташқарига чиқарилиши; б) патоген микробнинг ташқи муҳитда сақланиши; в) одам организмига кириши. Фақат одамларда учрайдиган юқумли касалликларда (анропоноз) микроблар, вируслар одам организмига 4 хил йўл билан кириши мумкин: ҳаво томчи йўли; алиментар йўл (оғиз орқали); трансмиссив йўл (қон орқали чивин чаққанда); контакт йўли (тери, шиллиқ парда орқали). Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling