Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
Профилактикаси. Вабо ҳавфли инфекциялар гууҳига мансуб бўлгани халқаро ахднома (конвеция) га асосан, ҳар бир давлат ўз сарҳадларини вабони четдан кириб келишидан асраш чораларини кўради. Халқаро аэропорт, темир йўл, дарё ва автобус йўлларидаги чегара бекатларида санитария назорат пунктлари (СНП) ташкил этилади. Унда тиббий ходимлар туну-кун навбатчилик қиладилар. Вабо доимо қайд этиладиган мамлакатлардан келаётган йўловчилардан шу касалликнинг аломатлари бор-йўқлиги суриштирилади. Бемор ёки касалликка шубха қилинганлар топилса, СНП қошидаги алоҳидалаш хонасига ётқизиб тиббий ёрдам кўрсатилади. Кейин бемор махсус санитария транспорти билан юқумли касалликлар шифохонасидаги алоҳида ажратилган бўлимига ётқизилиб, 5 кун тиббий кузатувда бўлади. Бу даврда бемордан 3 марта вабо вибрионига ва ичак гуруҳи микробларига нажас экмаси олинади. Шундан сўнг 5 кун тетрациклин берилади. Касаллик аломатларига қараб бошқа дори-дармонлар ҳам қўлланади.
Касаллик аломатлари бўлмаган лекин, чет элда сафар вақтида вабо касаллиги юқиш эҳтимоли юқори бўлган (тижоратчи, сайёҳ) лар СНП да ўйхатга олинади ва улар ҳақида ҳудудий СЭС га телефон орқали хабар қилинади. Бундай фуқаро турар жойидаги поликлиника хизматчилари томонидан 5 кунгача уйда тиббий кузатув остида бўлади. СНП ларда ўрнатилган шундай назорат воситасида четдан кириб келган вабонинг мамлакат ичида тарқалишига йўл қўйилмайди. Республикада ҳар бир вилоят, туман вабонинг олдини олиш ва у қайд қилинган тақдирда ўтказиладиган тадбирлар мажмуасини олдиндан белгилаб қўяди. Бу эпидемияга қарши фавқулодда комиссия (ЭФКК) йиғилишида муҳокама қилиниб, ҳокимиятлар томонидан таъминлаш, турар жойларнинг санитария холатини яхшилаш масалаларига катта эътибо берилади. Бирор жойда вабо аниқланса, дархол ЭФКК йиғилиши чақирилади. У вабо чиққан жойни касаллик ўчоғи деб эълон қилади. Ичи бузилган беморларни эрта аниқлаб, текшииш ва даволаш мақсадида ҳовлима-ҳовли юриб, бемор бор-йўқлиги суриштирилади. Аниқланган бемор дархол шифохонага юборилади. Ёз ойларида ичкетар касаллиги билан шифохонага ётқизилган бача беморлар бир марта вабога ҳам текширилади. Ҳозирги вақтда вабо касаллиги ўчоғида карантин эълон қилинмайди. Ўлат (тоун) жуда ҳавли юқумли касаллик бўлиб, кучли интоксикация бошланаши ва лимфа тугунлари, тери, ўпка ва бошқа органлар ялиғланиши билан таърифланади. 1820 йилда пандимия ҳолида ўтиб қанчадан қанча одамлар ёстиғини қуритди. Ушандан бери 3 марта ўлат пандемияси бўлиб ўтди. 1990 йили сентябрь ойида орол чўлида 1 туяни сўйган 3 киши ҳам ўлат билан касалланиб 1 киши ўлган. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling