Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- П Р О Ф И Л А К Т И К А
4. ДЕЗИНФЕКЦИЯ ТАДБИРЛАР
Дезинфекция турли объектларда ва ташқи муҳитда юқумли касаллик қўзғатувчиларнинг йўқотиш усуллари ва воситаларини ўрганади. Дизенсекция – юқумли касалликларни ташувчи бўғим – оёқлиларни йўқотиш. Дезинфекция – юқумли касалликларни қўзғатувчиларга қарши кураш чоралари. Дератизация – кемирувчиларга қарши курашиш чора тадбирлари. Дезинфекция билан бир қаторда стериллаш ҳам мавжуд. Бирор муҳит ёки преметда катоген микробларни, споралари билан бутунлай йўқотиш тушунилади. Стериллашдан олдин ҳамма буюмлар дезинфекция қилинади. Сўнгра стерилланади. Дезинфекция 2 хил бўлади: 1) Учоқли; 2) Профилактик. Учоқли дезинфекция оилада, болалар муассасасида инфекция пайдо бўлганда ўтказилади. Учоқли дезинфекция ўтказиш вақти ва мақсадига қараб одатдаги (кундалик) ва якунловчи дезинфекция бўлинади. Кундалик дезинфекция мунтазам равишда амалга оширилиб борилади. Унинг мақсади инфекция тарқалиб кетишини олдини олиш (даволаш – профилактика муассасаси тиббий ходимлари томонидан ўтказилади. Якунловчи дезинфекция қўзғатувчилари ташқи муҳитга чидамли юқумли касалликлар (ич, терлама, вирусли гепатия, вабо, дифтерия, полионелит, тоун) учоғида ўтказилади. Бемор касалхонага ётқизилгандан сўнг шаҳар жойида 6 соатдан сўнг қишлоқда 12 соатдан кечиктирмай ўтказилади. Якунловчи дезинфекция беморга жавоб берилгач юқумли касалхонада, юқумли касали бор беморни болалар муассасасидан чиқариб юборилганда ўтказилади. Дезинфекцияни санитарияэпидемиология станциясининг дезинфекция бўлими маълум тартибда ўтказади. П Р О Ф И Л А К Т И К АЮқумли касалликлар бўлмаганда ҳам қилиниши керак. Профилактик дезинфекцияга даволаш профилактика, болалар муассасалари ва умумий фойдаланиш жойларини 0,5% тозаланган хлорли охак эритмаси ёрдамида нам усулда кундалик тозалаш, сутни пастеризонула қилиш, сувни хлорлаш, қўлни ювиш ва ҳоказо. Дезинфекцияда механик, физик, кимёвий ва биологик усул ва воситалардан фойдаланилади. Механик тозалашда – кийим-кечакларни ювиш, қўл ювиш, пол супириш ва ювиш, чангларни хўллаб артиш, пелисос қилиш ёрдамида чанг-ғубор билан бирга қўзғатувчилар қисман йўқотилади. Физик методлар энг кўп қўлланиладигани, қайнатиш – кийим-кечаклар, идишлар, ичимлик сув, озиқ-овқатлар, ўйинчоқлар, хирургик асбоблар ва бошқа юқумсизлантиришда қўлланилади. Даволаш – профилактика ва болалар муассасаларида, озиқ-овқат корхоналарида ҳавони зарарсизлантиришда ультрабинафша ва симобли кварц лампалардан фойдаланилади. Қуёшни тик нурлари ҳам кўпгина юқумли касалликлар қўзғатувчиларига ҳалокатли таъсир қилади. Кимёвий усул – турли объектлар юзаси ва ичидаги, ташқи муҳит буюмларида ҳамда ҳар-хил субстратлардаги қўзғатувчиларга ҳалокатли таъсир қилади. Масалан: хлорли охак, хлорамин, кислород сақловчи препаратлар: фенал, лизол, водород хлорид кислота, азот нитрат кислотаси, уювчи Nа (каустик сода) Фермалин пирефи. Биологик усул – микроб культураларини ўстиришда кўпроқ лабораторияда қўлланилади. Дезинсекция. Бўғимоёқлиларга қарши курашиш тадбирлари 2 гуруҳга бўлинади: а) профилактик; б) қириб ташлаш хилларига ажратилади. Профилактик дезинсекция чоралари бўғимоёклилар кўпайишига ва уларнинг одам яшайдиган ва яшамайдиган биноларга кириб қолишига қарши қаратилган. Пашша, искабтопар, чивин, каналарни турар жойларга, ишлаб чиқариш биноларига кириб қолишдан сақлаш учун тегишли қўйилмалар ўрнатиш ойналарга тўр тутиш керак. Қириб ташлаш чоралари бўғимоёқлиларни кўпайиб, бинолар, жиҳозларда йўқотишга қаратилган. Механик, физик, биологик, кимёвий усуллардан фойдаланилади. Дератизация. Кемирувчилар тоун, туляремия, лептоспироз, геморрагик истима, лейшаманиоз касалликларнинг инфекцион манбаи ҳисобланади. Кемирувчиларга қарши курашда профилактик ва қириш чоралари қўлланилади. А) Профилактик чораларга озиқ-овқат маҳсулотлари, уларнинг қолдиқларини кемирувчилар туша олмайдиган жойларда тўғри сақлаш, уй-жой, омборлар, базаларга кемирувчилар кира олмайдиган техник чора-тадбирлар қўлланиши киради. Б) Кемирувчиларни қириб йўқотишда механик, кимёвий ва билогик (чора-тадбирлар) методлардан фойдаланилади. Механик метод: қармоқлар, пружинали қопқонлар, тузоқлардан фойдаланилади. Кимёвий: нафас йўлларига, ичак йўлларига таъсир қилувчи заҳарли моддалар ишлатилади. (сульфид ангидрид, хлорпикрин, крисид, маргимуш, зоокумарин). Биологик: кемирувчиларнинг табиий душманларидан – мушук, итлар, йиртқич ҳайвонлар, ёввойи қушлар (бургут, бойўғли) дан фойдаланилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling