Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Касаллик юқиш йўлларини қирқиш


Download 0.58 Mb.
bet21/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Касаллик юқиш йўлларини қирқиш.

Бу йўналишда бажариладиган профилактик тадбир чоралар 3 гуруҳга бўлинади:
а) санитария ва гигиенага таалуқли чора-тадбирлар;
б) дезинфекция
в) дизенсекция
Аҳоли ўртасида санитария ва гигиена соҳасидаги билими ва маданий савиясини кўтариш энг муҳими ҳисобланади. Дезинфекция инфекция ўчоқларида, жамоат жойларида (вокзал, транспорт воситалари, ётоқхоналар, кўпчилик фойдаланадиган хожатхоналарда) амалга оширилади.
III. Аҳолининг касалликларга нисбатан берилувчанлигини камайтириш (касалликга қарши курашиш қувватини оширишга қаратилган).
Эмлаш йўли билан юқумли касалликларга қарши сунъий иммунитет ҳосил қилиш алоҳида ўрин тутади.
Актив сунъий иммунитет ҳосил қилиш учун иммун зардобларидан фойдаланилади. Эмлаш учун вакцина тирик бактерия ёки ўлдирилган бактериядан тайёрланади.
Ўлдирилган вакциналар тирик вакцинага қараганда кучсизроқ бўлади. Улар ҳосил қилган иммунитет 6-12 ой ўтгач аста секин сўнади. Шу сабабли эмлашни қайтариб туриш зарур. Ўлдирилган вакциналар 2 гуруҳга бўлинади:
а) корпуспуляр;
б) молекуляр – вакциналар.
Молекуляр вакцинада микроб хўжайраси ёки токсинадан ажратиб олинган антигенлар бўлади. У ҳосил қилган иммунитет узоқ вақт сақланади.
Экзотоксин чиқарадиган бактериялар қўзғотадиган касалликларга қарши эмлаш учун анатоксин ишлатилади. Антигенлик ва иммуногенлик ҳусусиятини сақлаб қолган ҳолда токсогенлигини йўқотган токсин-анатоксин дейилади.
Вакцина юборилган орадан бир неча ҳафта ўтгач сунъий иммунитет ҳосил бўлади. Сунъий пассив иммунитет ҳосил қилиш учун тайёр антителолари бўлган қон зардоби юборилади (иммун зардоб,-глобулинлар).
Юқумли касалликларлар билан оғриган беморларга медицина ёрдами 3 хил босқичда амалга оширилади:

  1. Поликлиникада терапевтлар ва педиатрлар томонидан

  2. Район миқёсида инфекционистлар ва поликлиникадаги юқумли касалликларлар кабинетида ишлайдиган врачлар бажаради.

  3. Шаҳар ва вилоят миқёсида бу иш махсус юқумли касалхоналарга юклатилган .

Юқумли касалхонада қуйидаги бўлинмалар бўлиши керак:
1) бокслар (алоҳида кичкина хоналар)га эга бўлган қабул хонаси;
2) муайян бир инфекцияга мулжалланган бўлинмалар;
3) бокслардан иборат алоҳида бўлинма. Бу бўлинма алоҳида ҳавфли юқумли касалликлар билан оғриган беморларга мулжалланган;

  1. зудлик билан беморга ёрдам беришга ихтисослашган интексив терамия ва реанимация бўлинмаси ёки палаталар;

  2. хирургия бўлинмаси;

  3. ренгенологик ва физиотерапектик бўлинма;

  4. анимик, бактериологик, серологик, вирусологик, биохимик лабораториялар;

  5. марказлашган стерилизация хонаси;

  6. потологик анатомия бўлинмаси.

Юқумли касалликлар классификацияси. Юқумли касалликлар инфекция манбаига қараб 2 гуруҳга бўлинади.
Антропонозлар – фақат одамларда учрайди, улар билан ҳайвонлар касалланмайди. Масалан: қорин тифи, ичбуруғ, гепатит, спид.
Зоонозлар – бу касалликлар ҳам одамда ҳам ҳайвонларда учрайди. Одамларга инфекция ҳайвонлардан юқади.
Масалан: бруцеллёз, ўлат, қутириш, куйдирги.
Юқумли касалликлар 5 гуруҳга бўлинади.
1. Ичак юқумли касалликлари бу касалликлар фекал-орал йўл билан юқиб, тарқалади. Бемордан аҳлати орқали ташқарига тушган микроб, турли хил йўл билан одам ичагига оғиз орқали тушади. 4 гуруҳга бўлинади:
а) типик ичак юқумли касалликлари (халера, дизентерия, энтерит, кенг лентасимон гижжа, энтеробиоз ва бошқалар);
б) топсико – инфекциялар (ботулизм, сальмонеллоз, стафилококклар келтириб чиқарадиган топсикоинфекциялар;
в) баъзи ичак касалликларининг қўзғатувчилари ичакдан бошқа органларда ҳам патагон ўзгариш юз беришга сабаб бўлади. Масалан: амёбиаз, аскаридоз, трихинелёз, эхинококкоз ва гельминтозлар;
г) Ичак касалликларини қўзғатувчилари ичакдан қонга тушади, бактериемия юз беради.
Масалан: қорин тифи, А ва В паратифлар, бруцеллёз, орнитоз.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling