Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet25/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

ИММУН СИСТЕМА ТУЗИЛИШИ


Иммун реакцияга дахлдор хўжайраларни иммунацитлар дейилади. Бу хўжайралар икки гуруҳга бўлинади.



  1. Т – лимфацитлар (тимусга тааллуқли)

  2. В – лимфацитлар (бурсага тааллуқли)

Иммунитетни марказий органи бўлиб, тимус бези ҳисобланади. Безни пўстлоқ қисмида тез кўпайиш ҳусусиятига эга бўлган кичкина лимфцитлар (тимоцид) бўлади. Улар ёши балоғат ёшига етгунча катталашиб ўсади. Т-лимфоцитлар қонга тушади. Аста-секин тимус бези кичрайиб атрофияга 60 ёшга еткач учрайди.
Паррандаларда жиғилдонининг орқа сатҳида лимфоид тўқимадан иборат кичкина орган жойлашади. Лотинча Bursa phabricius деб айтилади. Ўзбекча – тўрва (халта) деган маънони билдиради. Бу органда В-лимфоцитлар ривожланади. В-лимфоцитлар гуморал иммунитетни таъминлайди, антитело ишлаб чиқаради. Одамларда ва сут эмизувчи ҳайвонларда фабрицинус тўрваси йўқ. Одамларда ичакларида пардаларида пейёр бляшкаси (пиланчаси) бу вазифани ўтайди. Демак, хўжайрага тааллуқли иммунитет Т-лимфоцит фаолиятига, гуморал иммунитет эса В-лимфоцитга уни фаолиятига боғлиқ.
Қонда сузиб юрувчи барча хўжайралар – қон таначалари суяк кумикда ҳосил бўлади. Кумикни она хўжайраларидан ҳамма лимфоид хўжайралар пай-до бўлади. Демак, кумикни иммунитетни марказий органи дейишимиз мумкин.
Т – лимфоцитларни 3 хили:
1) Т – хелпер;
2) Т – киллер;
3) Т – супретикуло-эндотелиал системасор.
В – лимфоцитларни 3 хили:
1) Zg M 2) Zg I 3) Zg A
Шунга қўшимча 7 хил хўжайра макрофаг иштирок этади.
Организмга кирган антиген аввал макрофагга учрайди, Т-хелперлар ҳар тамонлама ўрганиб, В-лимфоцитларни спецефик антитело ишлашга ундайди.
Шундай қилиб иммунитетнинг асосий вазифаси бегона хўжайраларни, шу билан бирга инетик ҳусусияти қисман ўзгарган ўзининг хўжайраларини ҳам парчалаб организмни тозалаб туришдан иборат.


ЭМЛАШ ЙИЛНОМАСИ


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги тамонидан 1993 йил 8 июнида тасдиқланган.


I. Силга қарши:
0 – 6 кунларда (туғриқхонада қилади)
7 ёшда, 1-синфда (мактабларда қилади).
16 – 17 ёшларда – 3 чи марта қилинади.
II. Полиомиелитга қарши:
0 – 6 кунларда - 1 – эмлаш
2 ойликда - 2 – эмлаш
3 ойликда - 3 – эмлаш
4 ойликда - 4 – эмлаш
16 ойда - 5 – эмлаш
18 ойда - 6 – эмлаш
7 ёшда - 7 – эмлаш
III. Бўғма, кўпйўтал, кокшолга қарши:
2 ойда - 1 – эмлаш
3 ойда - 2 – эмлаш
4 ойда - 3 – эмлаш
16 ойда - 4 – эмлаш
7 ёшдан бошлаб фақат бўғма ва кокшолга қарши эмлаш.
16 – 17 ёшда - 6 – эмлаш
26 ёшида - 7 – эмлаш
46 ёшида - 8 – эмлаш
IV. Қизамиққа қарши:
9 ойда - 1 – эмлаш
16 ойда - 2 – эмлаш
V. Паротитга қарши: (тепки)
Бир марта 18 ойликда.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling