Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet33/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Клиникаси:
Касалликни яширин даври 2-12 соат давом этади. Камдан-кам холларда 8-10 кунга чўзилиши мумкин. Организмга қанча токсин кўп нарса, инкубацион даври шунча қисқа бўлиб, касаллик оғир ўтади.
Касаллик тўсатдан бошланиб кўнгли айниб қайт қилади, боши оғриб айланади. Дармони қурийди, қорин оғрийди, ичи кетмайди, аксинча кабзият бўлиб қорни дам бўлади. Харорат ёки субнормал даражада бўлади. Беморни кўзи хиралашади,
-32-
қовоғи осилиб қолади. Диплопия – бир нарса кўзига иккита бўлиб кўринади. Сулак фаолияти ишдан чиқади, оғиз, бурун, халқум қақраб бемор қанча сув ичмасин чанқоғи қолмайди. Халқум қисилиб овқат ўтмай қолади. Беморни овози хириллаб, чиқмай қолади – афония.
Беморни кўкраги қисилади, тез-тез нафас олади, ҳаво етишмагандек бўлади. Беморни юзи кўкариб, бадани оқаради, қўл-оёқ ва бўйиндаги нерв-мускул аппарати фаолияти бузилиб ўз функциясини бажаролмай қолади. Шунга қарамасдан беморни хуши жойида бўлади.
Асоратлари:
Бемор тузалаётганда микроблар токсини таъсирида аҳволи оғирлашиши мумкин. Пневмония, миозитлар учрайди. Енгил формаси 2-3 ҳафтадча оғир формаси 2-3 ойда тузалиши мумкин. Агар ўз вақтида тўғри даволанмаса бемор ўлим билан тугаши мумкин.
Давоси:
1) зудлик билан бемор ошқозони 3% ли сода эритмаси билан ювилиб адсорбент – 5 г майдаланган ва активлашган кўмир, 50 г спирт ёки 100 г кунгабоқар мойи, сўнгра сифон клизма қилинади.
2) Шошилинч равишда ботулизмга қарши зардоб юборилади. Битта даво дозаси 25000 халқаро бирликдир. (10,000 халқаро бирлик миқдоридаги А ва Е зардоб билан дозасини ташкил қилади) венага ёки мускул орасига Безредка усули билан юборилади. Зардоб бир кунда бир ёки икки марта юборилади, даво курси 2-3 кун.
Оғир холатларда зардобнинг ҳар бир туридан 20000 дан 50000 халқаро бирликдан тайинланади. Бу дозани юборишдан олдин беморга димедрол, пипольфен промедол берилади. Бу дорилар зардоб юборилгач пайдо бўладиган реакцияларни олдини олади.
Интоксикацияни камайтириш учун 5% глюкоза эритмаси полиглюнин, гемодез, кокарбонсилоза юборилади.
Антибиотиклардан левомицеин Na сукуинат қуйилади.
8-10 кун мобайнида 1 г дан х3 махал. Бемор организмида актив иммунитет ҳосил қилиш учун 3 марта (5 кун оралатиб) тери остига анатоксин юборилади.
б) ўртача оғир;
в) оғир;
г) альгид формаси ажратилади.
Атипик вариантида эса:
а) «қуруқ вабо»;
б) «яшин тезлигида ўтадиган»;
в) билинар билинмас симптомлик;
г) гаститик формалари учрайди. Эльтор вабоси баъзан субклиник шаклда (вибрион ташувчилик) ҳам ўтади.
Касалликни енгил формасида бемор бир кеча кундузда 2-4 марта ичи кетиб, қайт қилиши мумкин.
Организмдан йўқотилган суюқлик миқдори унча кўп бўлмайди (I даражали дегидростация).
Оғир формасида эса бемор дастлабки соатлардаёқ ич кетиши, қайт қилиши кузатилади. Беморни боши айланиши, дармонсизлик, бадан териси қуруқлашиб, тери таранглиги йўқолади. Бармоқлар териси буришиб (худди кир ювгандагидек) қолади. Мускуллар тортишади, оғриқ кучаяди. Овози бўғилиб қолади, юз қиёфаси ўткирлашади, кўзи киртайиб қолади, ёноқлари ичига ботади, лаб, қулоқ супраси, бурун цианози кузатилади. (Гипократ юзи) Ич кетиши тез-тез худди гурунч сувига ўхшаб қолади. Тана харорати пасайиб кетади. Гиповолемик шок холатига тушиб, ҳушидан кетади, кома ва асфиксия рўй беради.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling