Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Асорати: тўғри ичакни чиқиб қолиши, бавосил касаллиги, ичак дисбактериози. Давоси


Download 0.58 Mb.
bet32/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Асорати: тўғри ичакни чиқиб қолиши, бавосил касаллиги, ичак дисбактериози.
Давоси: Даволаш комплекс бўлиши керак. Енгил, ўртача формасида фуродонин 0,1-0,15 г дан суткасига 4 марта овқатдан кейин 3-5 кун, мексаза, мексоформ 2 тоб х 4 марта 3-5 кун буюрилади.
Оғир холларда антиботиклар неомицин сульфат 0,1 – 0,2 г 2-4 марта суткасига, канамизм 0,5 г х 4 марта 5-6 кун мобайнида. Сульфонил амид препаратларидан сульгин, сульфазол 1 г х 3-4 марта 5 кун, фтазин, сульфадиметоксин, ичак дисбактериозини олдини олиш учун: колибактерин, лактобактерин, бификол 3-4 ҳафта мобайнида тайинланади.
Интоксикацияда венага изотоник тузли эритмалар: Трисоль, лактасоль 1-2 л ҳажмда юборилади.
Касалликни оғир формаларида гемодез, реополиглюкин, полиглюкин суткасига 400-800 мл тавсия қилинади. Wit C, никотин кислотаси, тиамин ва рибофлавин юборилади. Қоринда оғриқ қаттиқ бўлганда спазмолитиклар: папаверин, ношпа, белладонна юборилади.
6. Ботулизм орқа мия ҳамда узунчоқ мияни зарарланишига хос белгилар билан ўтадиган оғир токсик юқумли касалликдир. Бу касаллик биринчи марта колбаса истеъмол қилган кишилар орасида топилган шу сабабли унга ботулизм номи берилган. Botulus – колбаса деган маънони беради.
Этнологияси:
Касалликни Clastridium botulinum деб аталадиган спора ҳосил қилувчи анаэраб микроб қўзғатади. Ботулизм таёқчаси кислород бўлмаган жойда тез кўпаяди.
Вегетатив формаси 600 иссиқликда 10-15 ичида ҳалок бўлади. Спораларини 5 соат қайнатганда ҳам тирик қолади. Споралар сув, ем-хашак билан ҳайвон хазм йўлига тушиб кўпаяди ахлати билан ташқарига чиқади. Ҳайвонлар ботулизм микробига чидамли бўлади. Улар тупроқдан сувга, сабзавот, хўл мева, озиқ-овқат маҳсулотларига тушади.
Ботулизм сапрозоонозлар гуруҳига киради. Асосий манбаи қорамол ва қуй, эчкилар, сувда яшовчи балиқ, молюска, қисқичбақалар ҳисобланади.
Ботулизм қўзиқорин, хўл мевалар ва сабзавотлардан уй шароитида санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилмай тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида бошланади. Консерва банкасида ботулизм токсинлари бўлса банка қопқоғи кўпчиб кўтарилиб қолади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling