Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet34/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Асорати:
Касаллик кўпинча гиповолемик шок холатида кечади, иккиламчи инфекциянинг қўшилиши натижасида зотилжам ўткир буйрак етишмовчилиги, ўпка шиши, абсцесс, флегмона, сепсис, тромбофлебит авж олади.
Диагнози:
Анамнез,эпидемиологик, клиник, лаборатория маълумотларига асосланган.
Бактериологик текширувчи усули (36 соатда тайёр бўлади) экспресс методи:

  1. Иммунфлюоресцент усули 1,3 дан аввал олинади.

  2. Фазо-конкраст микроскопини қўллаш ёрдамида) зардобли вабога қарши вибрионлар микроаглютинацияси ва иммобилизацияси усули – бир неча 1| ўтгач (тахминий) жавобни олиш мумкин.

  3. Натив материални ўстиришда вабога қарши спецефик О – зардоб таъсири остида макроаглютинациялаш усули – тахминий жавоб 3-4 соатдан сўнг олинади.

Давоси:
38-400 С гача иситилган полилонли эритмалар «Кварта-соль», «Трисоль», «Ацесоль», «Хлосоль», «Оралит» соатига 1000 мл ҳар 6-8 соат ичида, сўнгра соатига 15 мл/иг дан диарея тўҳтагунча қўйилади. Қусиш тўҳтагач ичиш учун Тетрациклин 0,3 г дан 4 махал 5 кун давомида буюрилади. Касалликни 3-5 кунидан бошлаб одатдагидек овқатланса бўлади. Палата иссиқ бўлиши керак, иссиқ (38-400 С) горчицали ванна яхши ёрдам беради.
Ташувчилар эса 3-5 кун мобайнида тетроциклин билан даволанадилар. Бактериологик текширувда яна вибрионлар ажралиб чиқса левомицетин тайинланади.
Профилактикаси:
Мамлакатда вабо пайдо бўлишини ва уни тарқалишини олдини олиш муҳим аҳамиятга эга.
Касаллик тарқалмаслиги учун:

  1. аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, оқим сувларни зарарсизлантириш;

  2. озиқ-овқат корхоналари, умумий овқатланиш ва савдо муассасаларида санитария технология режимига риоя қилишни назорат қилиш ва назорат остига олиш керак;

  3. вабо билан оғриган беморни ва вибрион ташиб юрувчини ўз вақтида аниқлаш ва касалликни тарқалиб кетишини олдини олиш.

Вабонинг спецефик профилактикаси – анатоксин қўлланади. Катталар учун вакцина дозаси 0,5 мл. Иммунитет – 6 ой давомида сақланади.
Инфекция ўчоғи, бемор госпитализация қилинганидан ва якунловчи дезинфекция ўтказилганидан кейин 10 кун ўтгач тугатилган ҳисобланади. Вабо билан оғриб ўтганлар ва вибрион ташувчилик кузатилганлар юқумли касалликлар кабинетида диспансер назоратида туради.
Инфекция ўчоғи тугатилгач аҳоли яшаш жойларида профилактик ва санитария гигиеник тадбирлар бир йил давомида, келгуси эпидемик давр охиригача олиб борилади.
Ана шу йиллар ичида касаллик учрамаган бўлиши керак.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling