Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Профилактикаси
- 4. ПАРАТИФ А ва Б.
Асоратлари:
I) специфик асоратлар: а) ичакдан қон кетиши; б) ичак деворини тешиши; в) инфекцион – токсик ион. II) Носпецифик асоратлар: пневмония, менингит, пиелит, паротит, стоматит, отит, ётоқ яралар. Даволаш: 1) бемор ўриндан турмай ётиш буюрилади. Бадани вақти-вақти билан тозаланиб туриши керак. Бемор оғзи тез-тез чайиб турилиши керак. 2) Пархез бемор етарли миқдорда оқсил, ёғ, углевод ва витаминлар билан таъминланиши керак. 3) Антибиотиклар билан даволаш. Левомицетин 0,5 г дан суткасига 6 маротаба харорат пасайгунча. Харорат пасайгач 0,5 г дан кунига 4 марта 7 кун мобайнида бериш керак. Ампициллин 14 кун мобайнида суткасига 3-4 г берилади. Антибиотиклар яхши натижа бермаса қўшимча бактрим, бисептол фуразолидон берилади. Интоксикацияни камайтириш учун Рингер эритмаси, глюкоза эритмаси, физиологик эритма, 5% альбумин эритмаси витамин С, В2, В6, В12 қўлланилади. Профилактикаси: Вақтида беморни касалхонага ётқизиш, соғайиб чиққанларни 2 йил давомида санитария эпидемиология станцияси томонидан вақти-вақти билан текшириб туриш. Конткактда бўлганлар 50 мл дан 3 марта бактериофаг ичирилади. Эпидемиологик зарурат тўғилганда қорин тифи ва паратифга қарши эмланади. 4. ПАРАТИФ А ва Б. Юқумли касалликлар бўлиб клиник аломати, патологик узгаришлари ва эпидемиологик характеристикасига кўра ич терламага ўхшаб кетади. Касаллик қўзғатувчилари А ва Б паратиф таёқчалари, салмонелла авлодига мансуб антигени тузилишига қараб фарқ қилади. Клиникаси: Паратиф А ич терлама ва паратиф Б га қараганда кам учрайди. Яширин даври 3-14 кун давом этади. Касаллик аксари ўткир бошланади. Юз қизариши, склера томирларига қон қуйилиши, тумов, йўтал, лабларга герпетик тошма тошади, истима икки ҳафтагача давом этиб, ҳар-хил тошмалар розеола, папула, қизамиққа ўхшаш тошмалар 4-7 куни пайдо бўлади. Касаллик ўртача оғирликда ўтади. Асорати: қон кетиш ичакдан, ичак тешилиши; бронхопневмония, холецистит. Паратиф Б яширин даври 5-10 кун давом этади. Касаллик тўсатдан эт увиши, мускулларда оғриқ, терлаш, кўнгил айниш, қайт қилиш, ич кетиш кузатилади. Интоксикация 3-5 кундан кейин йўқолади. Харорат узоққа чўзилмайди. Тошмалар касалликни дастлабки кунларида пайдо бўлади. Баъзан касаллик қайта-қайта рецедив бериши мумкин. Касаллик 3-4 ҳафта давом этади. Қорин тифи, паратиф А ва Б ни клиник белгилари, бактериологик текширув натижасига қараб ажратиш мумкин. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling