Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet38/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Профилактикаси:
Беморга алоҳида идиш-товок, сочиқ ажратилади. Парвариш қилувчи одам 4 қават донадан никоб тутилади. Эпидемия вақтида эмланади.
2. ОРНИТОЗ КАСАЛЛИГИ
Юқумли касаллик ҳисобланиб уни қўзғатувчилари «хломидийлар» оиласига мансуб бўлади. Қўзғатувчилари бир вақтни ўзида ҳам ДНК ҳам РНК сақлайди.
Ташқи муҳит таъсиротларига физик, химик омилларга чидамли, паст хароратда узоқ сақланади. Юқори хароратга сезувчан 700 С да ундан ортганда қўзғатувчиси тез ўлади.
Эпидемиологияси:
Касалликни уй қушлари: ўрдак, курка, товуқлар, ёввойи қушлар, каптарлар тарқатади. Одамларга шу уй қушларига, каптарларни боққанида юқиши мумкин.
Инфекция манбаи касаллик латент ҳолда кечганда паррандалар ҳисобланади.
Инфекция ҳаво-чанг орқали юқиб ўпкани зарарлайди. Инфекция тушган пат ва патлардан фойдаланганда хломидитлар тушган чангни ютганда, касалланган қушларга қараб парвариш қилинганда қушларни қайта ишлаш жараёнида, тухумлар, термик ишлов берилмай истеъмол қилинганда юқади.
Кўпроқ аёллар касалланади.
Парранда фермаларида касалликни ривожланиши баҳор ва куз ойларига тўғри келади. Касалликдан кейин тургун бўлмаган иммунитет пайдо бўлади.
Патогенези: Инфекция юқори нафас йўлларига тушиб вирус ўпкада тўпланиб кўпаяди. У ердан қон қимига тушиб жигар, талоқ, Н.С. буйрак усти безлари ва юрак мушакларида кўпаяди. (вирусемия – 7-10 кун давом этади). Токсинлар ишлаб чиқаради.
Тўқима ва органлар зарарланишига қараб бир неча хил клиник формалари қайд қилинади:
Гриппсимон
Пневмонияли
Тифсимон
Менингеал.

Клиникаси:
Яширин даври 7-10 кун ўртача ўткир бошланади. Қалтираш, бош ва мускуллар оғри кузатилади. Кўп терлайди, қусади, иштаха йўқолади.
Гриппсимон формаси касалликнинг 2-3 куни кўк йўтал, ларингит, трахеобронхит белгилари пайдо бўлади.
Пневмонияли формаси:
Касалликнинг 5-7 куни йўтал кучайиб шилимшиқ- йирингли балғам кўчади. Ўпканинг қуйи бўлимларида нам хириллаган товушлар пайдо бўлиб, нафас сустлашади.
Ro’ скопия ва Rо’-графия ўпкада майда учоқли, туташган, сегментлар ва интерстициал ўзгаришларни кўрсатади. Улар гавда харорати N келгандан кейин ҳам узоқ сақланади. Истима 2-4 ҳафтагача давом этади ва аста-секин пасайиб боради. Соғая бошлайди. Оғир холларида касалликни 4-5 куни кома ривожланади, бемор юрак қон томири фаолияти тушиб кетиши оқибатида вафот этади. Ўлим 2-3 ҳафтада ўпка шиши натижасида юз беради.
Шифсимон формасида умумий интоксикация белгилари пайдо бўлади, иштаха йўқолади, ичи келмайди, азойи бадани титраб оғрийди. Касалликни 5-7 кунидан бошлаб жигар ва талоқ катталашади.
Менингеал форма кам учрайди, касаллик тўсатдан бошланиб 2-4 суткаларда минингит белгилари қўшилади. Истима 3-4 ҳафта сақланади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling