Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet46/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Патогенези:
Микроб одам организмига тери, кўз, ҳаво йўллари, меъда ичак йўли орқали киради ва лимфа тугунчаларида кўпаяди, эндоксин ишлаб чиқаради, токсин таъсирида лимфа тугуни ва атрофдаги тўқималарга таъсир қилади, аденит пайдо бўлади катталашиб туляремия бубонига айланади. Эндотоксин қонга тушгач МНС, юқумли касалликлар тури системаси фаолиятига таъсир ўтказиб моддалар алмашинувига таъсир қилади. Ички органларда, талоқда, ўпкада яллиғланиш учоқлари пайдо бўлади.
Клиникаси:
Яширин даври 3-7 кун давом этади.
Клиник формалари:

  1. бубонли формаси

  2. яра-бубонли формаси

  3. куз-бубонли формаси

  4. ангина-бубонли формаси

  5. абдоминал формаси

  6. ўпка формаси

  7. тарқоқ формаси (1 чи синсис формаси)

Касалликни ҳамма формаси тусатдан боланиб, бемор эти увишиб, қалтираб харорати 38-390 кўтарилади, бош мускуллари, болдир мускуллари, бели оғрийди, боши айланади, иштахаси буғилади. Касаллик оғир ўтганда бемор қайт қилади, бурни қонайди.
Бош оғриги зурайиб, тўҳтамайди, бемор алахлайди. Беморни кўзи, юзи, томоғи қизаради. Puls аввал тез-тез уради, кейин секинлашади. А/Б пасаяди. Қуруқ йўтал, ўпкада қуруқ хириллаш эшитилади.
Бубонли формасида регионлар лимфа тугунларида бирламчи бубонли пайдо бўлади. Микроб кирган жой қаерда бўлишидан қатъий назар бубонлар (2 ламчи бубон) ҳосил бўлади. Тугунлар катталашиб 5-6 кунда товуқ тухумидек бўлиб қолади, оғрийди, тулярамия бубони 3-4 ойга чузилади.

  1. Бубон йиринглаб кейин битиб кетиши мумкин.

  2. Аста-секин кичрайиб сурилиши мумкин.

  3. Фиброз тўқима алмашиниб йўқолади.

Тери-бубонли форма – микроб организмга кўз шиллиқ қавати орқали кирганида касалликнинг шу формаси пайд бўлади. Канъюктивит бошланиб кўз-қовоғи шишади, шох пардасида яралар, тугунчалар кўринади. Қулоқ олди, жағ ости ва олдинги бўйин тугунлари катталашади. Бу формаси узоқ чўзилади.
Ангина – бубонли формаси – текротик ангинадан бошланиб, бодомча бези қизаради, шишади, катталашади, оқ кулранг парда билан қопланади. Бўйин, қулоқ олди ва жағ ости лимфа тугунлари катталашади.
Абдоминал формаси – мезентериал лимфа тугунлари катталашади, беморни қорни оғрийди, баъзан оғриқ кучли бўлади, қайт қилади.
Тарқоқ формаси – кучли интоксикация бўлиб, бемор алахлайди. Бехуш бўлади, боши оғрийди, мускуллари оғрийди, баданда розеола тошмаси пайдо бўлади, бўғимлар шишади ва оғрийди.
Ўпка формаси – касаллик ҳавочанг йўли орқали юққанида пайдо бўлади. 2 хили учрайди: 1) Бронхит хили (ҳаво йўллари зарарланади). 2) пневмоник хили (ўпка паренхимаси зарарланади). Беморда бронхит, ларингет, тракет аломатлари кўринади. Пневмония 2 ойгача чўзилади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling