Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Касалликнинг клиник турлари.
Реконвалесценция, яъни соғайиш даврида касалликнинг асосий белгилари аста-секин камайиб боради. Аммо, боланинг нимжонлиги, иммуналогик кучларининг камайганлиги анча вақтгача сақланиб туради. Қизамиқ вируси бола организмининг химоя кучларини камайтириб, бошқа касалликларга мойиллигини оширади. Шу туфайли аксарият болаларда оғир асоратлар ривожланиши кузатилади. Беморларни даволаш жараёнида бу ўзгаришларни ҳам албатта эътиборга олиш зарур.
Касалликнинг клиник турлари. Бемор болалар умумий аҳволини қай даражада ўзгаришига қараб қизамиқнинг оғир, ўртача ва енгил тарзда кечувчи турлари фарқланади. Қизамиқнинг оғир тури юқори ҳарорат, организмнинг кучли захарланиши (интоксикация), маказий асаб системасининг зарарланиши ва нафас йўлларининг ўткир яллиғланиши билан кечади. Қизамиқнинг бу турида кўп холларда тули асоратлар (энцефалит, менинго энцефалит, ўткир юрак томир етишмовчилиги, геморрагик асоратлар) ривожланади. Дистрофияга учраган, заифлашиб қолган болаларда қизамиқнинг асосий белгилари ёрқин намоён бўлмаса-да, уларда касаллик кўпинча оғир кечади. Аксарият холларда оғир асоратларга олиб келиши ва ҳаттоки ўлим билан тугаши мумкин. Махсус эмланган болаларда қизамиқнинг енгил тури кузатилади. Унинг яширин даври 21-кунгача чўзилади, бошланғич ва тошма тошиш даври эса аксинча қисқа бўлади. Касалликнинг каторал белгилари кучсиз ифодаланган бўлиб, Бельский-Филатов-Коплик аломати умуман учрамаслиги мумкин. Тана ҳарорати юқори даражада бўлмайди ва баданга сийрак тошма тошади. Бундай холларда беморнинг умумий ахволи деярли ўзгармайди ва касаллик асоратларсиз кечади. ҚИЗАМИҚНИНГ АСОРАТЛАРИАсоратлар асосан оғир турларда ва 2 ёшгача бўлган болаларда кузатилади. Бу асоратларнинг ривожланишида бола организмининг заифлиги, рахит, гипотрофия, экссудатив диатез каби холларда ҳам аҳамиятга эгадир. Энг кўп учрайдиган асоратлар асосан нафас аъзоларида бўлиб, улар ларингит, бронхит, зотилжам тарзда намоён бўлади. Булардан ташқари ёш болаларда отит, стонотит, блефалит ва кератит каби асоратлар ҳам кузатилиши мумкин. Қизамиқнинг жуда кам, аммо оғир ўтадиган асорати бу энцефалит бўлиб, катта ёшдаги болаларда учрайди. Мана шундай оғир асоратлардан яна бири – йиринглиги менингитдир. Ташҳиси. Қизамиқ ўзига хос (типик) кечаётган холларда унинг диагностикаси унчалик қийин эмас. Ташхис қуйишда касалликнинг клиник манзарасига ва эпидемиологик вазиятига катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, тошманинг навбат билан гавданинг юқори қисмидан пастга қараб тошиши, тошмадан олдин Бельский-Филатов-Коплик аломатининг пайдо бўлиши коньюнктивит каби хос белгиларга эътибор бериш зарур. Даволаш. Қизамиқнинг енгил ва асоратсиз турларида беморнинг уй шароитида даволаш мумкин. Касалликни даволашда гигиена қоидаларига, кун тартибига риоя қилиш, болани тўғри овқатлантириш, бемор ётадиган хонани тез-тез шамоллатиб туиш кабилар ҳам мухим аҳамиятга эга. Юқумли касалликлар шифохонасига асосан 3 ёшгача бўлган болалар ётқизилади. Бемор ётган хона тоза бўлиши керак. Беморнинг териси ва шиллиқ пардаларига диққат билан қараб бориш; боланинг бети ва қўлларини тез-тез иссиқ сув билан ювиш, бурнини, тозалаб туриш керак. Ҳар куни бемор кўзларини ювиш, лаблари қуриб қолмаслиги учун мой суртиб туриш керак. Болаларга етарли даражада суюқлик ичириб туриш керак, каттароқ болаларга эса кун давомида би неча марта оғизни чайиш тавсия қилинади. Беморнинг овқати витаминларга бой ва енгил бўлиши керак. Боланинг ёшига қараб аскорбин кислота (витамин С), В гуруҳи, витамин А тайинланади. Агар қизамиқ туфайли зотилжам ривожланган бўлса, зотилжамни даволашнинг усуллари билан даволанади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling