Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet56/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Ташҳиси. Кўпинча касалликни аниқлаш қийинчилик туғдирмайди. Аммо сувчечакни чинчечакдан фарқ қилиши мухимдир; чинчечак ҳароратнинг баланд кўтарилиши. Белнинг қаттиқ оғиб қолиши билан билинади. Сувчечакда тошма тошиши ҳарорат кўтарилиши билан кечса, чинчечакда тошма чиқиши даврида тана ҳарорати кескин пасаяди.
Чинчечакда тошма аввал юздан бошланиб, бармоқлар, тана оёқларда кетма-кет пайдо бўлади ва шу билан тошма бетатиб келиб чиқадиган сувчечак тошмасидан фарқ қилади.
Сувчечакда бутун баданда тошма ҳар хил даврларда (папула, везикула, пустлоқ) бўлса, яъни полиморфиз кузатилса, чинчечакда маълум жойда у бир хил даврда бўлади. Сувчечакни скарлатина билан фарқлашда эса, ангинанинг бўлмаслиги, тилдаги скарлатинага хос ўзгаришлар, бурун-лаб учбурчагида ангпарликнинг йўқлигига қараб рад этса бўлади.
Сувчечак асосан ҳайрли кечишга мойил касаллик бўлиб, кичик ёшдаги болаларда оғирроқ ўтади. Айниқса, сурункали касалликлари бўлган камқувват болаларда сувчечак оғир, гангреноз ёки геморрагик турда кечиб, уларнинг ҳаётига таҳдид солиши мумкин.
Даволаш. Сувчечакнинг асосий давоси қатъий гигиеник тартиб бўлиб, иккиламчи инфекциянинг олдини олишга қаратилгандир. Боланинг тирноқлари калта қилиб олинган, қўллари доимо тоза бўлиши керак. Беморга кучсизгина калий перманганатли ванна тавсия этилади. Айни пайтда пуфакчаларга 4-10% ли калий перманганат ёки 1-2% ли бриллиант яшили суртиб турилади. Оғиз бўшлиғини ҳам кучсиз дезинфекцияловчи эритмала билан чайиб туриш керак.
Йирингли асоратлар пайдо бўлса, антибиотиклар ва сульфаниламид дорилари ҳам қўлланилади. Крупнинг белгилари кўринганда, чалғитувчи даво тадбилари – оёққа иссиқ ванна, бўйин қисмига парафин ёки озокерит аппликацияси қилиш тавсия этилади.
Сувчечак профилактикаси учун санитария қоидаларига қатъий амал қилиш керак; касалланган болани дастлабки кундан бошлаб кун давомида алоҳидалаб қўйиш керак. Касаллик қўзғатувчи вирус stronguloplazma varicelle ташқи мухитда чидамсиз бўлганлиги учун ҳам ҳасталик буюмлар ва учинчи шаҳс орқали тарқалмайди. Шунинг учун ҳам хонани шамоллатишнинг ўзи етарли бўлиб, дезинфекция талаб этилмайди. Беморлар билан мулоқотда бўлган болалар инкубация даврининг 2 кунидан тортиб, то 21 кунгача ажратиб қўйилади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling