Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet58/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Клиник манзараси.
Кўкйўталнинг кечишида бир неча давр фарқ қилади:

  1. яширин (инкубацион);

  2. катарал;

  3. спастик, хуружсимон (йўтал даври);

  4. соғайиши.

Яширин (инкубацион) давр 3-4 кундан то 10-14 кунгача давом этади, ўртача 5-8 кунни ташкил қилади. Касалликнинг яширин даврида клиник жиҳатдан деярли ҳеч қандай ўзгариш сезилмайди. Катарал давр 12-15 кунгача чўзилади. Эмланган болаларда бу давр узайиши, гўдакларда эса аксинча, қисқариши мумкин. Касаллик бошқа йўталлардан фарқ қилмайдиган йўтал билан бошланади. Беморнинг умумий аҳволи кам ўзгаради, клиник текшииш натижасида эса унинг организмда юқори нафас йўлларининг яллиғланишидан бошқа ўзгариш аниқланмайди. Йўтал аста-секин хуружсимон тусга киради ва беморнинг умумий аҳволи йўтал пайтида ўзгара бошлайди. Бу давр спастик (хуружсимон) йўтал даврининг бошланишидан дарак беради.
Беморнинг аҳволи анча оғирлашади, йўтал хуружлари уни холсизлантиради. Бу даврнинг асосий белгиси хуружсимон йўтал бўлиб, у ўзига хос ҳусусиятига эга ва 2-3 ҳафтагача давом этиши мумкин. Йўтал бирин-кетин келадиган нафас чиқариш ҳаракатлари билан бошланади ва охирида қисқа шовқинли, хуштаксимон нафас олиш билан тугайди (реприз). Бироз вақт ўтмай, яна нафас чиқариш билан кечадиган йўтал бошланади ва хоказо.
Бундай йўтал хуружи 2-3 тадан 20 тагача бўлиши ва елимсимон шиллиқ чиқиши ёки қайд қилиш билан тугаши мумкин. Йўтал хуружи пайтида беморнинг аҳволи ўзига хосдир: унинг юзи қизаради, лаблари кўкариб, бироз шишади, бўйин вена томирлари бўртиб чиқади, кўзлари қон қуйилгандек бўлади, тили оғзидан чиқиб туради, айрим холларда бунидан қон кетиш кузатилади. Баъзан хуруж пайтида кўзнинг оқсил пардасига қон қуйилади. Хуружлараро даврда ҳам беморнинг бети шишиб туради, лаб-бурун учбурчаги кўкимтир бўлади, тили остида яра ҳосил бўлади. Бу давр касалликнинг 2-3 ҳафталарига бориб, ўзининг энг юқори даражасига етади ва кейин йўтал аста-секин камайиб бориб, соғайиш даври бошланади.
Соғайиш даври 1 ҳафтагча давом этади. Бу даврда йўтал хуружлари камайиб бориб, беморнинг кайфияти яхшиланиб боради, иштахаси очилиб, умумий аҳволи қониқарли бўлади. Касалликнинг авжига чиққан даврида периферик қон текшириб кўрилганда, лейкоцитоз кузатилади (20-30 · 109 л дан – 60 · 109 л гача), эритроцитлар чўкиш тезлиги ўзгармаслиги мумкин.
Кўкйўталнинг кечиши енгил, ўртача ва оғир турида ўтиши мумкин. Касалликнинг енгил турида йўтал хуружлари кунига 5-15 тагача бўлади, хуружлар енгилроқ ва қисқа бўлиб, қайт қилиш деярли кузатилмайди.
Ўртача оғирликдаги кўкйўталда хуружлар кунига 15-25 тагача бўлиб, беморнинг аҳволи ҳам анча ўзгарган бўлади. Оғир турда ўтадиган кўкйўталда эса хуружлар сони кунига 25-30 дан ошиши, ҳар бир хуружнинг узоқ давом этиши ва бемор аҳволининг оғирлашиши кузатилади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling