Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet57/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

КЎКЙЎТАЛ (Pertuses)
Кўкйўтал ҳаво-томчи йўли билан юқадиган касаллик бўлиб, асосан нафас йўллари ва аъзоларининг зарарланиши, ҳуружсимон йўтал ва асаб системаси фаолиятининг бузилиши билан кечади. Бу гуруҳга кирувчи касалликдан фарқли улароқ, кўкйўтал билан болалар жуда эрта, яъни ҳаётининг биринчи кунларидан бошлаб касалланиши мумкин.
Кўкйўтални қўзғатувчи микроблар 1906 йилда Ж.Борде ва О.Жангу томонидан кашф этилган бўлиб, бу микроблар ташқи мухитда ниҳоятда чидамсиз эканлиги аниқланган.
Эпидемиологияси. Кўкйўталнинг эпидемиологияси болаларнинг мурғакликдан унга берилувчанлиги ва касаллик ўта юқумли бўлган катарал даврда унинг диагностикаси анча қийинлиги билан ажралиб туради.
Касаллик манбаи бўлиб, бемор одам ҳисобланади. У касалликнинг дастлабки даври давомида ҳаммадан кўра юқумли бўлади. Кейинчалик у камроқ даражада ҳавфли бўлиб қолади, касаллик бошидан 6 ҳафта ўтгандан сўнг эса юқумли бўлмай қолади. Касаллик тарқатиш манбаи бўлиб, кўкйўталнинг яширин (латент) тури билан оғриган беморлар ҳам хизмат қилади.
Болаларнинг кўкйўталга мойиллик даражаси қизамиққа нисбатан анча паст ва тахминан 75-70% ни ташкил этади. Кўкйўтал микроблари бемор организмидан ҳаво-томчи йўли билан чиқиб, соғ болаларнинг нафас йўлларида ўрнашиб, кўпая бошлайди.
Кўкйўтал микробларнинг юқиши учун бемор билан соғлом болаларнинг мулоқотда бўлган вақти аҳамиятга эга. Бу вақт кам бўлса, кўкйўталнинг юқиши эҳтимоли паст бўлади. Кўкйўтал билан иммунитет ҳосил бўлади.
Патогенизм. Кўкйўтал микроблари нафас йўлларининг цилиндрли эпителийсида ўрнашиб, кўпая бошлайди. Бу даврда микробларнинг кўпи нобуд бўлади ва токсин ажратади. Ажралган токсин асаб системасига, қон томирларига, нафас аъзоларига таъсир этади. Бунинг натижасида бронх деворларининг мушаклари қисқариб, бронхаспазмга олиб келади, периферик қон томирлар ҳам тораяди, нафас мушаклари спастик қисқаради. Буларнинг ҳаммаси ўз навбатида хуружсимон йўталга ва нафас фаолиятининг кескин бузилишига олиб келади. Кўкйўталнинг патогенезмида аллергиянинг ҳам аҳамияти катта. Баъзан кўкйўтал пайтида илгаридан сезувчанлиги ошган болаларда асматик синдром учайди, бу ҳам аллергиянинг касаллик ривожланишидаги аҳамиятини қайта тасдиқлайди.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling