Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Дифтерия таёқчаларини ташиб юрувчиларни даволаш


Download 0.58 Mb.
bet65/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Дифтерия таёқчаларини ташиб юрувчиларни даволаш.
Юқорида айтилгандек, бактерия ташиб юриш ҳусусияти кўпинча нимжон болаларда учрайди. Шунинг учун уни даволашда бола организмнинг чидамини ошириш катта аҳамиятга эга. Бу мақсадда уларни чиниқтириш, тоза ҳаводан кўпроқ юриш, тўғри овқатлантириш ва томоқ-бурун йўлларининг сурункали касалликларини даволаш зарур.
Дифтерия таёқчасини токсиген турлари қайта текширишда яна аниқланса, бу бактерия ташувчиларни антибиотиклар билан даволаш керак. Бунинг учун боланинг ёшига қараб, 7 кун давомида титроциклин берилади. Эритромицинни кунига 3-4 маҳал берилади (унинг кунлик дозаси 2 ёшгача 200000 Б, 2-3 ёшда 300000 Б, 4-7 шда 400000 Б, 8-12 ёшда 600000 Б ва 12 ёшдан ошганда 800000 Б).


ПРОФИЛАКТИКАСИ
Касалликни олдини олишда дифтерия ташҳисини ўз вақтида тўғи қўйиш, бемор болаларни соғломларидан ажратиш, эпидемияга қарши маҳаллий ва умумий тадбирларини куриш катта аҳамиятга эга.
Лекин дифтеиянинг асосий профилактикаси – аҳолини дифтерияга қарши эмлаш, кўкйўтал ва қоқшол касаллигига қарши вакциналар билан биргаликда ўтказилади (АКДС вакцина). Эмлаш бола 2 ойлик бўлганидан бошланади ва 3 маротаба 0,5 мл миқдорида мушак орасига юборилади, эмлашлар орасидаги вақт 40-45 кунлардан кам бўлмаслиги керак.
Биринчи марта қайта эмлаш (ревакцинация) вакцинацияда 1,1/2 йилдан сўнг 0,5 мл миқдорда вакцина юбориш йўли билан бир марта қилинади: 2- ва 3- қайта эмлаш 6 ва 11 ёшда (0,5 мл дозада АДС-М-анатоксин билан) ўтказилади.
АКДС вакцинаси юборилгандан сўнг баъзан ҳароратнинг бироз кўтарилиши, холсизлик, вакцина юборилган жойнинг бироз қизариши ва шишиши кузатилади. Бу кўкйўтал қисми туфайли келиб чиқади.


ТАНЧ АТАМАЛАР:

  1. Инфекцион касалликлар – юқумли касалликларни бактериялар, вируслар, риккетсимонлар, замбуруғлар пайдо қилади.

  2. Еконвалесценция – касаллик белгиларини йўқолиши (тузалиш даври).

  3. Инкубацион - яширин давр.

  4. Везикула - суюқлик тутувчи пуфакча.

  5. Спорадик – якка-якка тарзда учраши.



ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР:

  1. Болалар юқумли касалликларида инфекция манбаи нималардан иборат?

  2. Қизамиқ, сувчечак, кўкйўтал, дифтерия касалликларини этиологияси, патогенизм, эпидемиологияси ҳақида тушунча беринг.

  3. Қизамиқ, сувчечак, кўкйўтал, дифтерия касалликларининг клиникаси даволаш?

  4. Болаларнинг юқумли касалликларининг профилактикаси қандай бўлади?




Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling