Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эпидемиологияси
4. БРУЦЕЛЛЁЗ
Одамларга ҳайвонлардан юқадиган ва кўпинча сурункали давом этадиган инфекцион – аллергик касалликдир. Этиологияси: Бруцеллёзни қўзғатувчи бруцеллалар 3 хил бўлади. Brucella melltensis Brucella abortus bowis Brucella abortus suis Brucella melitenss касал қўй ва эчкилардан одамга ўтиб оғир бруцеллёзга сабаб бўлади. Brucella abortus bowis касал сигирлардан одамга ўтади ва енгил спорадик бруцеллёзга сабаб бўлади. – (Банг касаллиги) дейилади. Brucella abortus suis касал чўчқалардан одамларга ўтиб ўртача оғирликда ўтадиган бруцеллёзни қўзғатади. Бруцеллалар одам ва ҳайвон организмидан ташқарида узоқ вақтгача тирик сақланади. Муз ва қорда 2 ойдан 4 ойгача, сутда 20–60 кунгача, сариёғда 50-55 кунгача, пишлоқда 45 кунгача, гўштда 30-40 кунгача тирик сақланади. Тупроқда, чангда кийим-кечакда 2 ой яшай олади. Ўзидан эндотоксин ишлаб чиқади. Эпидемиологияси: Касалликни асосий манбаи касал ҳайвон. Одамларга бруцеллёз юқиш кўпинча қўй ва эчкилар орасидаги бруцеллёз эпизоотиясига боғлиқ бўлади. Одамга ҳайвонлардан юқади. Одамдан-одамга камдан-кам юқади. Қушхоналарда, сут қабул қиладиган пунктлар, сут заводлари, пишлоқ ва сир пиширадиган корхоналарнинг ходимлари шунингдек тери заводлари ишчиларига бруцеллёз юқиш мумкин. Чорвачилик билан шуғулланмайдиган ва уйида мол боқмайдиган кишилар ҳам сут, қаймоқ ва пишлоқ, чала пиширилган гўшт (кабоб) истеъмол қилинганда бруцеллёз юқиши мумкин. Патогенези: Бруцеллалар одам ва ҳайвон организмига шиллиқ пардалар ва тери орқали киради. Қай йўл билан киришига қарамай лимфа йўллари орқали лимфа безларига етиб боради. 1) Баъзан одам организмида мг чорва хўжалиги ишчилари доимо касал ҳайвонлар билан ишлаганлари туфайли, организмида бруцеллёз инфекциясига қарши иммуритетга эга бўлади, шунинг учун касаллик ривожланмаслиги мумкин. 2) Баъзан бруцеллалар одам организмига киргач регионлар лимфа безларида турланади, қисман кўпаяди. Лекин уларни қонга ўтиши учун қулай шароит бўлмайди. Химоя механизмлари ишга солиниб инфекция организмга кенг тарқала олмайди. Кейинчалик химоя механизми пасайса, бактериялар қонга тушиб касаллик ривожланиши мумкин. Баъзан эса химоя кучлари қуввати ошиши натижасида бруцеллалар камайиб йўқолиб кетиши мумкин. 3) Баъзан инфекция лимфа безларидан тўғри қонга ўтиб касаллик ривожланишига олиб киради. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling