Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet48/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Эпидемиологияси:
Куйдирги касаллигининг манбаи уй ҳайвонлари, асосан катта ва майда шохли ҳайвонлар, отлар ҳисобланади. Куйдирги билан оғриган ҳайвонлар касаллик микробларини ахлати ва сийдиги билан ташқарига чиқаради. Одамга касаллик тирик ёки ўлган ҳайвондан юқади.
Патогенези:
Куйдирги микроби организмга шилинган тери меъда-ичак шиллиқ пардалари ва ҳаво йўллари орқали ўтади. Организмда фагоцитлар ютади, қолганлари лимфа ва қон орқали организмга тарқалади.
Клиникаси: Касалликни яширин даври бир неча соатдан 6-8 кунгача чўзилади.
Куйдиргини: тери зарарлайдиган ва септик хили бўлади.
Куйдиргини тери хилини куйдирги карбункули дейилади. Куйдирги карбункули кўпинча баданнинг очиқ ерларида юз, бўйин, қўлларда жойлашади. Куйдирги таёқчаси кирган жойда аввал қизил тугунча – Papula сўнгра пуфакчага – pustula га айланади. Пуфакча ёрилгач ўрнида яра пайдо бўлади, яра тез қотиб қурийди, қўнғир рангли қора қўтир билан қопланади. Қўтир оғримайди, аста-секин катталашиб боради. Унинг атрофида майда пуфакчалар пайдо бўлади. (энг характерли белгиси) куйдирги карбункули атофидаги жой шишиб чиқади. Карбункул оғримайди.
Касалликни 1 чи куни бемор бадани қақшаб, озгина боши оғрийди, дармонсизлик сезилади. 2 чи куни бемор эти увишиб, қалтирайди ва харорати 39-400 кўтарилади, бош оғриги кучаяди, уйқу бузилади, тахикардия, харорат 5-6 кундан сўнг пасая бошлайди, бемор аҳволи яхшиланади, шишлари камайиб, 2-3 ҳафта хирида қора қўтири кўчиб тушади ва тагида чандиқ кўринади. Куйдирги оғир ўтганда касалликнинг иккиламчи септик хили бошланиши мумкин. Бу хили касаллик алиментар ёки ҳаво томчи йўли билан юққан холларда пайдо бўлади. Септик хили бирданига бошланиб бемор эти увишади, қалтирайди тона харорати 39-400 кўтарилади, тез-тез нафас олади, тохикардия, бемор биқини санчади, йўтолади, қон аралаш балғам ташлайди, пневмания, плеврит белгилари аниқланади. Бемор кўнгли айниб, қон аралаш қайт қилади, қорни оғрийди, қон аралаш ичи кетади.
Септик хилида бемор аҳволи оғир бўлади. Харорат 40-41 кўтарилади. Бемор қалтирайди, терида тошмалар пайдо бўлади, шиллиқ пардаларга қон қуйилади, қон аралаш балғам ташлайди, пневмания, ўпка шиши бошланади, бемор сопор холатига кейин колга холатига тушиб, ўсиб қолиши мумкин.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling