Давоси: Стрептомицин 2,5 –3,5 г бир кеча-кундузда юборилади. Харорати пасайгач препарат дозаси 2 баробар камайтирилиб яна 3-5 кун берилади.
Стрептомидин ҳар 8 соат оралаб укол қилинади. Стрептомизин ўрнига неомицин (кунлик дозаси 2 млн таъсир бирлик) кситетрациклин (кунлик дозаси 3-6 млн таъсир бирлик) морфоциклин, ампициллин, ампиокс хлортетрациклин (кунлик дозаси 2 г гача) буюрилади. Антибитиклар даво курси 7-10 кунгача давом этади.
Бубон кишига ҳар куни 1 куни стрептмизин 500,000 таъсир бирлик ёки ампицилин 0,5 г юборилади. Бубон ёрилган холларда эса гипертоник эритма билан ёки фурациллинга хўлланган, дока қўйилади.
Интоксикацияни камайтириш учун Рингер эритмаси, неокампенсан, реополиглюкин, глюкоза эритмаси қўйилади.
Кt С 1,5 – 2 г дан, В1, В6 , В2, К витаминлар берилади.
Профилактикаси:
Кемирувчи ҳайвонлар ўлат микробларининг асосий резервуари ҳисобланади. Кемирувчи ҳайвонлар кўпайиб кетмаслиги учун дератизация ишлари олиб борилади. Учоқда: Бемор аникланиб касалхонага ётқизилгач шу жойда дезинфекция, дезинсекция, дератизация ўтказилади ва 6 кунга карантин эълон қилинади. Бемор билан мулоқотда бўлганлар 6 кун мобайнида врач назоратида бўлиб ҳар куни 3 марта харорати ўлчанади. Эҳтиёт шарт юзасидан стрептомицин тайинланади.
ТУЛЕРЕМИЯ
Зооноз касаллик бўлиб, бактериялар келтириб чиқаради. Биринчи марта Калифорниянинг Туляре округининг номи билан Bacteria tularense деб аталади. Касаллик биринчи марта шу округда аниқланган.
Этиологияси:
Қўзғатувчиси думалоқ ёки таёқча шаклида майда харакатсиз, юпқа капсуласи бор граммманфий микробдир. Эндотоксин ишлаб чиқаради.
Эпидемиологияси:
Табиатда асосий манбаи кемирувчи ҳайвонлар ва консурар ҳайвонлар хашоратлар (сичқонлар, андатралар, қуёнлар, каналар) ҳисобланади.
Юқиш йўллари:
Контакт йўли (касал ҳайвонларга яқин юриш).
Алиментар йўл (сув, зарарланган овқатлардан истеъмол қилиш орқали).
Ҳаво-чанг йўли (Bact.tularense юққан чангларни ҳаво йўлига тушиши).
Транемиссив йўл (консурар хашоратлар орқали).
Одамлар туляремия микробларига деярли 100% сезувчандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |