Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
КАСАЛЛИК РОСА АВЖ ОЛГАН ДАВР
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Соғайиш даври
- Лаборатория диагностикаси
КАСАЛЛИК РОСА АВЖ ОЛГАН ДАВР
Бу давр касалликни 4 кунидан бошланади. Харорат юқори, интоксикация кучаяди, беморни аҳволи оғирлашади ва тиф холати – Status typhosus яққол кўринади. Бемор алаҳлайди, баъзан беҳуш холатда бўлади. Баъзи холларда эса беморда психоз аломатлари аниқланади. Хатти-харакатлари қўрқинчли тус олади. Бемор ўрнидан туриб кетишга харакат қилади. Касалликни 5 кунида бемор баданида жуда кўп розеола ва петехия тошмалари бўлади. Қанча петехия кўп бўлса касаллик шунча оғир ўтади. Puls – тез ва суст уради, аритмия бошланиб, оғир ўтганда – коллапс холати юз бериши мумкин. Пневмония ривожланиши мумкин. Лаблари қақраб, қора қўтир пўст ташлайди. Тил сариқ – қўнғир қараш билан қопланиб қақрайди, титрайди. Жигар ва талоқ катталашиб, ич келмайди. Касаллик оғир ўтганда менингит, энцефалит аломатлари, фалажлар, ярим фалажлар, невралгиялар, полирадикулоневритлар кузатилади. Қонда L – цитоз, нейтрофилез, лимфопения тромбоцитопения, Рuls тезлашади. Касалликни 12 кунидан бошлаб эса харорат аста-секин пасайиб боради ва 3-4 кун ичида асли холига келади. Бемор худди узоқ чуқур уйқудан турганидан ўзига келиб, атрофга эътибор беради. Кўп сияди, ичи суюқ бўлади. Юзидаги қизариш шишлар йўқолади. Тошмалари оқариб 2-3 кундан кейин йўқолади. Puls тезлиги секинлашади, бироқ юрак тони бўғиқлигича қолади. Соғайиш даври: Харорат нормал бўлган кундан бошлаб соғайиш даври бошланади. Беморни аҳволи яхшиланиб, ички органлар ва системаларнинг бузилган фаолияти ўз изига тушади. Лекин бемор хотираси ёмон бўлади, инжиқланиб, арзимаган нарсадан норози бўлаверади. 10-12 кунгача қон босими пасайганича туради. Ярим фалажлик симитомлари узоқ сақланади. Бемор харорати аслига қайтгандан кейин 7-10 кундан бошлаб ўрнидан туришга рўхсат этилади ва 12 кундан сўнг уйига рўхсат берилади. Асорати: Беморларда баъзан ётоқ яралар, гангрена, абсцесс, флегмана пайдо бўлиб, баъзан сепсис бошланиши мумкин. Тромбофлебит холати кўрилади. Психозлар, неврит, нефлит. Лаборатория диагностикаси: Касалликни аниқлашда комплимент бириктириш (комплемент бириктириш реакцияси) ва воситали гемагмотинация реакцияларидан фойдаланилади. Комплемент бириктириш реакцияси касалликнинг 6-7 кунидан бошлаб 1:160 ва ундан юқори титрда ижобий натижа беради. 12-20 кунига бориб титри 1:640 – 1:1280 гача ошади. Воситали гемаглютинация реакцияси аниқланади. (1:100) бўлса ижобий ҳисобланади. Унинг титри 15-20 кунига бориб 1:1280 ундан ҳам ошиши мумкин. Ҳозирги пайтда флюоретикуло-эндотелиал системацентиоли усулидан фойдаланиб касалликни (антителолар борлигини) эрта аниқлаш мумкин. Давоси: Ҳар куни бемор оғзини тишларни ювиш, қақраган лабларига вазелин суртиш керак, ичи келмаса клизма қилиш, сийдиги тўхтаб қолса катетер орқали чиқариш керак. Беморни бир ёнбошдан, иккинчи ёнбошга айлантириб туриш тирсаклари, думгаза, куракларига камфора ёғи суртиш керак. Тетрациклин 1,2 – 1,6 грамдан кунига 4 махал ичишга, левомицетин эса кунига 2 грамдан берилади. Бемор харорати пасайгач ҳам яна 2 кун берилади. Қўшимча интоксикацияга қарши глюкоза эритмаси +КЛС билан венага юборилади. юкумли касалликлар системаси ахволига қараб кафеин, кордиамин, мезатон, стрихнин, сатрофантин «К», коразол, мезатон юборилади. Бромидлар, уйқу дорилар, витаминлар юборилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling