Мавзу юзасидан маъруза матнлари V мавзу: Конституция ва қонуннинг устунлиги режа


Download 0.96 Mb.
bet2/5
Sana05.02.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1167624
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-мавзу

Ёдда тутинг:

Шу ўринда конституциявий принцип сифатида қараладиган ҳуқуқ устунлиги принсипини хорижий мамлакатлар мисолида кўриб чиқсак. Жумладан, Буюк Британияда ҳуқуқ устунлиги принципи Дикейнинг қарашларида ёрқин ифодалаб берилган4.
Дикейнинг маърузалари 1885 йилда Оксфордда “Конститутсиявий ҳуқуққа кириш” номи остида чоп этилган. Дикейнинг мақсади талабаларга конститутсиянинг икки ёки уч қўлланма принципларини таништириш эди, уларнинг орасида асосан асосан ҳуқуқ устуворлиги алоҳида ўрин тутади. Энтик Каррингтоннинг қарашлари Дикейнинг мунозарларида ифодаланган, лекин у инглиз конститутсиясини тасвирловчи турли баёнотномаларда келтирилган ҳуқуқ устуворлигининг умумий доктиринасини очиб берган. Дикей ҳуқуқ устуворлигига уч таъриф берган: биринчидан, мутлоқ ҳокимлик ўзбошимчаликка қарши қўйилади ва ўзбилармонликни вужудга келишига йўл қўймайди. Орамизда бирор кимса қонунни бузганлиги учун жазоланади, буларнинг ҳеч бири қонун бузганлиги учун жазосиз қолмайди. Бу борада Дикей ҳуқуқ устуворлигини кенг миқёсда чегараланган ҳукумат тизими билан қарши қўяди.5


2. Қонунийлик принципи.


Қонунийлик принципи давлат фаолияти принципи бўлиб, у ижтимоий ҳаётнинг тараққиётига ижобий таъсир қилувчи шартдир.
Қонунийлик принципи орқали давлат ўз фаолиятини юритиб, ижтимоий муносабатларни тартибга солади.

Ёдда тутинг

“Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот тантана қилмаса, шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қаттиқ интизом, ички уюшқоқлик ва масъулият устувор бўлмаса, қонунлар ва анъаналар ҳурмат қилинмаса, ҳуқуқий давлатни тасаввур этиб бўлмайди”6. деб қонунийликни аҳамиятини Ўзбекистон Президенти аниқ кўрсатиб берган.
Давлат қонун яратар экан, аввало шу қонунларга давлатнинг ўзи риоя қилиш зарур.
Давлат ҳокимиятининг амалга ошируви қонунчилик (вакиллик ҳокимияти), ижро, суд ҳокимияти, ўз фаолиятини ташкил этиши, ваколати, бир бири билан муносабатида фақат қонунларга риоя қилади. Қонунларни бевосита ўзлари бажаради ёки уларни бажарилиши чораларини кўради.
Қонунийлик принципи, осойишта ҳаёт, ривожланиш ва тараққиёт, юксак турмуш тарзи озуқасидир. Қонунийлик принципи амал қилганда хавфсизлик, фуқароларнинг ҳуқуқ эркинликлари таъминланади. Ҳар бир фуқаро ўз ўрнига эга бўлади.



Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддаси



Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.


Жамият ва фуқаролар фаровонлигини муҳим шартларидан бири бозор муносабатлари бўлса, ана шу муносабатларда ҳам қонунийлик принципи амал қилади.
Давлатнинг иқтисодий соҳага аралашувини чекловчи, тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи, мулк шаклларини тенглигини таъминловчи, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонунларга амал қилиш қонунийлик принципини ажралмас қисмидир.
Оила муносабатларини Конституция ва қонунлар билан тартибга солиниши, шу қонунларга риоя қилиш зарурлиги қонунийлик принципи доирасини жуда ҳам кенглигини кўрсатади.
Қонунийлик принципига амал қилиш, қонунлар обрўсини кучайтиради.
Шунинг учун жамият аъзоларини фақат қонунларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ўта муҳимдир. Бунда ҳам энг таъсирли, самарали чора шахсий ўрнакдир.



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling