Мавзу юзасидан маъруза матнлари V мавзу: Конституция ва қонуннинг устунлиги режа


 Барчанинг қонунларга мувофиқ иш кўриши


Download 0.96 Mb.
bet3/5
Sana05.02.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1167624
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-мавзу

3. Барчанинг қонунларга мувофиқ иш кўриши.


Барча мансабдорлар, хизматчиларнинг мансаб даражасидан, жамият ва давлат олдидаги хизматларидан қатъий назар, қонунларга риоя қилиши, оддий фуқаролар учун катта ўрнак ва сабоқ бўлади.
Ўзи қонунларга риоя қилмайдиган, уни ҳар дамда бузадиган, четлаб ўтадиган раҳбарларни, бошқаларни қонунга риоя этиши ҳақидаги даъвати, кўрсатмаси ҳеч қандай натижа бермайди.
Қонунийликка эришишининг кўплаб воситалари қаторида, ҳар қандай қонун бузилишига (у каттами, кичикми) тегишли чора кўриш муҳим ўрин тутади.
Жамиятда қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик кайфиятини шакллантириш, қонун бузилишларига карши кўрилаётган чораларини оммавийлаштириш, қонунийликни таъминлашда муҳим роль ўйнаши мумкин.
Бу энг аввало қонунийлик принципини амалий ифодасидир. Қонунлар турли қоидаларни ўрнатади. Қонун қоидалари халқ хоҳиш-иродасини ҳужжатда акс этишидир. Ана шунинг учун ҳам уларга амал қилиш, қонунларга мувофиқ иш олиб бориш зарурдир.
Ривожланган мамлакатларнинг тажрибасига назар солсак, албатта шу мамлакатда давлат фаолияти, унинг органлари фаолияти, мансабдор шахслар ва хизматчилар фаолияти, жамоат бирлашмалари, барча нодавлат ташкилотлари қонунларга мувофиқ иш кўрганини гувоҳи бўламиз.
Қонунга амал қилиш ривожланиш ва фаровонлик гарови эканлиги тажрибада исботланган. Шунинг учун Ўзбекистон Конституциясининг 15-моддасида “Давлат унинг органлари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар деган қоида ўз ўрнини топган. Бу қоидани қонунийлик принципининг асосий шарти дейиш ҳам мумкин.

Қуйидагилар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар





давлат ва унинг органлари





мансабдор шахслар





жамоат бирлашмалари





фуқаролар




Жаҳон давлатчилик тажрибасига ўзининг маълум ҳиссасини қўшган миллий давлатчилигимиз ривожланиш тарихида ҳам қонун ва белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш муҳим масала ҳисобланганлиги маълум.
Соҳибқирон Амир Темур давлатининг ривожланиши тартиб-қоидаларга амал қилиш натижасида бўлганлиги, кейинчалик у барпо этган салтанатни тарқаб кетиш ва ниҳоят мустамлака асоратларига тушиб қолишимизда қонун-қоидаларга риоя қилиш сусайганлиги маълум сабаблардан бўлган.
Қонунларга мувофиқ иш кўрмаслик, оқибат натижада ҳар қандай давлат органлари фаолиятини бузилишига олиб келиб, бу эса давлат органларига нисбатан ишончсизликни келтириб чиқаради.
Қонунларга риоя қилмаслик маълум вақт ёки муддат кимгадир манфаат келтириши мумкин. Лекин кейинчалик эса бу катта зарарлар келтириши фуқаро, халқ манфаатига катта зиён етказиши мумкин.
Қонунга риоя этиш барча органлар учун зарур, айниқса бу ҳуқуқ-тартибот органлари, қонунийликни таъминловчи органлар фаолиятида ўта зарурдир. Бу органларда қонунларга риоя қилмаслик натижасида кўпчилик зарур кўради.
Қонунларда инсон ҳаёти, соғлиги, бойлиги, хавфсизлиги ҳақидаги қоидалар белгилангани учун, уларга риоя килмаслик инсон ҳаёти, соғлиги, хавфсизлиги, бойлигига катта зарар етказади. Қонун ҳужжатларига риоя қилмаслик фақат бир расмий ҳужжатни бажармасликнинг ўзи эмас, у инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати, хавфсизлиги, бойлигига тааллуқли бўлганлиги учун, уларга амал қилмаслик, юқоридагиларнинг барчасига тажовуздир.
Жамиятда қонунларни қабул қилиш асосий мақсад эмас, унга амал қилиш асосий мақсад бўлиб қолиши зарур. Шунинг учун ҳам Конституция ва қонунларга риоя этиш зарур. Бу Конституциявий бурч ҳам ҳисобланади. Риоя этиш ихтиёрий амалга оширилмаганида, мажбурлов чоралари орқали таъминланади.



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling