Мавзу юзасидан маъруза матнлари XI мавзу: Оиланинг конституциявий асослари режа
Download 356.91 Kb.
|
11-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-модда сига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида никоҳ қуйидаги принципларга асосланади
- Ёдда тутинг
3. Никоҳ тузиш асослари.
Мамлакатимизда оила тузиш асоси никоҳ ҳисобланади. Никоҳ оила тузишнинг қонуний шарти бўлиб, у Конституцияда белгиланган. Конституциянинг 63-моддасида “Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади” деган қоида ўз ўрнини топган. Оилани асоси никоҳ бўлса, никоҳ биринчидан, томонларнинг мутлоқ розилиги билан, иккинчидан, тенг ҳуқуқлилиги асосида тузилади. Шундан хулоса қилиб айтилса никоҳ тузиш асослари томонларнинг розилиги (ихтиёрийлик) ва томонларнинг эр ва хотиннинг тенг ҳуқуқлигидир. Никоҳланувчиларни розилиги ҳақиқий бўлиши, бирор томонни ҳар қандай тазйиқ, қўрқитиш, куч ишлатиш орқали розилиги олинмаслиги керак. Ўзбекистонда никоҳ муносабатлари махсус қонун билан тартибга солиниб, унда ҳам никоҳ тузишнинг баъзи асослари белгиланган. Унга асосан никоҳ тузишга келишган шахслар албатта қарама-қарши жинс вакиллари (эркак ва аёл) бўлиши керак. Никоҳ тузиш учун маълум ёшга етган бўлиши (эркаклар 18 ёш, аёллар 17 ёш) талаб этилади. Канада қонунчилигига мувофиқ, никоҳ ёши умумий 16 бўлса6, Германия7 ва Ҳиндистонда 18ни ташкил этади8. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида никоҳ қуйидаги принципларга асосланади: томонларнинг ихтиёрий розилигига томонларнинг тенг ҳуқуқлилигига Ёдда тутинг: Никоҳ ёши эркаклар учун ўн саккиз ёш, аёллар учун ўн етти ёш этиб белгиланади. Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин. Бундан ташқари никоҳ тузиш учун никоҳланувчилар соғлом бўлиши талаб этилади. Сабаби, никоҳ натижасида қурилган оилалар албатта фарзанд кўришни мақсад қилиб қўяди. Дунёга соғлом фарзанд келиши учун ота ва она соғлом бўлиши керак. Шу масалани ҳал қилиш учун Ўзбекистон ҳукумати “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида Низом”ни тасдиқлаган. Кўрикдан ўтказиш никоҳланувчини соғлигини аниқлаш билан бирга улар руҳий касалликлар ва ОИТС касалликлари билан оғримаганлигини аниқлайди. Чунки бу касалликлар никоҳланувчиларни биридан-бирига ўтиши, фарзандларига ўтиши мумкин ва оғир оқибатларга олиб келади. Тиббий кўрикдан ўтиш тартиби бузилиб никоҳ тузилса, унда бундай никоҳ бекор қилиниши мумкин. Download 356.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling