Мавзу юзасидан маъруза матнлари XI мавзу: Оиланинг конституциявий асослари режа
Download 356.91 Kb.
|
11-мавзу
Ёдда тутинг:
Конституциямизнинг "Оила" бобида оила жамиятнинг асосий бўғини экани ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эгалиги мустаҳкамлаб қўйилган. Бу халқаро ҳуқуқ нормаларига тўла мос. БМТ томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида оиланинг давлат муҳофазасида бўлиши давлатлар зиммасига юклатилган муҳим вазифалардан бири сифатида алоҳида қайд этилган. Шуларнинг барчаси эътиборга олиниб, бизнинг халқимизга ҳос оиладаги ижобий жиҳатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришни таъминлаш учун Конституциямизда оила учун махсус XIX боб ажратилди. Бундай ҳолатни – оилани махсус бобда кўрсатишни бошқа барча мамлакатлар Конституцияларида ҳам учратмаймиз. У ерларда оилага ҳам давлат, жамият муносабати ўзгача. Бизда оила жамиятнинг ажралмас қисми ва мавжуд бўлиши шарт масала деб қаралади ва албатта унда икки жинсни, эркак ва аёл бирлашуви бўлишлигини, бу бирлашув орқали, дунёга янги инсонлар келиши назарда тутилади. Ана шулардан келиб чиқиб, Конституциянинг 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир...” деган қоида ўз аксини топган. Конституция оилани жамиятни бўғини сифатида эътироф этиши, оиласиз жамият кемтик бўлишини, ривожланиш хавф остида қолишини кўрсатади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти 2011 йил декабр ойида Конституция кунига бағишланган йиғилишдаги маърузасида 2012 йилни “Мустаҳкам оила йили” – деб эълон қилар экан оила ҳақида шундай сўзларни айтди: “Онгли яшайдиган ҳар бир одам яхши англайдики, бу ёруғ оламда ҳаёт бор экан, ҳаёт абадийлиги,бебаҳо неъмат бўлмиш фарзанд бор. Фарзанд бор экан, одамзод ҳамиша келажагини ўйлаб, эзгу орзу ва интилишлар билин яшайди. Янги йилга мана шундай ном беришимиз азал-азалдан халқимиз учун муқаддас бўлмиш, оилани ҳаётимиз таянчи ва суянчи, жамиятимизнинг ҳал қилувчи асосий бўғини деб қабул қилишимиз з амирида, ҳеч шубҳасиз, жуда катта маъно-моҳият мужассам. Чунки оила соғлом экан-жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан мамлакат барқарор”2. Download 356.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling