Мавзу юзасидан маъруза матнлари XI мавзу: Оиланинг конституциявий асослари режа


 Оиланинг жамият ва давлат томонидан муҳофаза қилиниши


Download 356.91 Kb.
bet3/10
Sana23.02.2023
Hajmi356.91 Kb.
#1225582
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
11-мавзу

2. Оиланинг жамият ва давлат томонидан муҳофаза қилиниши.
Жамиятнинг яшаш, ривожланиш шартларидан бири унинг бўғини, аниқроғи асосий бўғини оила жамият ва давлат томонидан доимий ва самарали муҳофазага олинсагина, тегишли мақсадга эришиш мумкин. Ҳар бир киши ўз ҳаётини узоқ вақт давом этиши учун соғлигини қандай муҳофаза қилиш устида қайғурса, бу иш учун маблағларини аямаса,инсонпарвар, оқил, узоқни кўзловчи, жамият ҳам ўзини ҳаётини чўзиши, ривожланиши учун оилага худди, шундай муносабатда бўлади ва оилани муҳофаза қилади. Конституциянинг 63-моддасида Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида кўрсатилиши билан бирга оила ҳақидаги қоида давом эттирилиб, оила жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Яъни оила бир томондан жамият томонидан, иккинчи томондан давлат томонидан муҳофаза қилинади. Конституция қоидаси жамият ва давлатга оилани ҳимоя қилиш мажбуриятини юклайди.
Ж амият оилалардан иборат экан, ўз-ўзидан маълумки, жамият мустаҳкамлиги оилани мустаҳкамлигига боғлик ва оилани мустаҳкамлаш бўлишидан жамият манфаатдор. Шунинг учун оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишни жамият ўз зиммасига олади.
Жамият оилаларни қўллаб-қувватлашда, уларнинг муҳофаза қилишда, катта имкониятларга эга давлат хизматидан фойдаланади.
Давлатнинг оилани қўллаб-қувватлаши, муҳофаза қилиши давлатнинг Конституциявий бурчидир. Давлатнинг оилага ғамҳурлиги қонун асосига қурилган бўлиб аввало у “Оила ва никоҳ Кодекси”да белгиланган.
Бундан ташқари оилани қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати кўплаб ҳужжатлар қабул қилган. Оилани муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлашда уларнинг моддий томондан қўллаш, уларга моддий ёрдам бериш чора-тадбирларини кўрилиши муҳимдир.
Давлатимиз боқувчиси йўқ оилаларга, кўп болали оилаларга моддий ёрдам беришни ўз вазифаси ҳисоблайди ва буни амалий чораларини кўради. Бундай оилаларга, фарзанд кўриш ва тарбиялаш учун оналарга бериладиган маблағлар йилдан-йилга кўпайиб бориши буни мисолидир. Оилаларга турар жой қуриш учун ер участкаларини ажратилиши, қўшимча манба бўлиши учун томорқалар билан таъминланиши доимий тадбирлар қаторига киритилган. Евроа мамлакатларида оналик ва болалаик муҳофазаси бўйича дастурлар ўтган асрда пайдо бўла бошлаган. Бунга мисол сифатида оналик суғуртасини келтириш мумкин3.


Маълумот учун4

Президентимиз Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 январда бўлиб ўтган марузасида қайд этганидек, халқимиз соғлиғини сақлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида кейинги беш йилда мамлакатимизда ҳар юз мингта чақалоққа нисбатан оналар ўлими 23,1 тадан 19 тага, 5 ёшгача бшлган болалар ўлими 14,8 дан 13,9 гача, чақалоқлар ўлими 11 тадан 10,7 тага камайди.



1998 йилни “Оила йили” деб эълон қилиниши ҳар бир оилани давлат томонидан ҳимоя қилиш чораларини кучайтириб, оилани мустаҳкамланишида катта самара берди. “Оила йили” муносабати билан белгиланган тадбирлар натижасида давлат оилаларга жуда катта моддий ёрдам кўрсатди.
Бозор иқтисоди шароитида оилаларга, айниқса серфарзанд, муҳтож оилаларга, давлатни кўрсатган ёрдами туфайли оилалар қаттиқ зарбаларга учрамади ва турмушда ўз вазифасини бажаришдан четланмади.
2012 йил Ўзбекистон ресубликаси Биринчи Президенти томонидан “Мустаҳкам оила” деб эълон қилинди. Бу муносабат билан оилани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш янада кенгайди. Оилани ҳимоя қилиш механизми кучаяди5.
2012 йидни “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши муносабати билан давлат идоралари, нодавлат ташкилотлари, ҳайрия жамғармалари биргаликда ишлаб чиқадиган дастурида оилани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кучаяди.
Ш унингдек оила йили оила институтининг ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича янгидан қабул қилинадиган қонунлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар бугунги ва эртанги кун талабларига жавоб бериши, амалдаги қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва кўшимчалар эса оила мақомини кучайтириши, унинг жамиятдаги ўрнини англашга ёрдам бериши, оилани давлат томонидан бошқа фуқаролик жамияти институтлари томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш кўзланган асосий мақсадлардандир.



Download 356.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling