Мавзу юзасидан маъруза матнлари XI мавзу: Оиланинг конституциявий асослари режа
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 14-моддасига мувофиқ никоҳ тузиш қуйидаги қоидларига асосланади
Download 356.91 Kb.
|
11-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Ота-оналарнинг вояга етмаган фарзандлар олдидаги мажбурияти
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 14-моддасига мувофиқ никоҳ тузиш қуйидаги қоидларига асосланади:
Никоҳ тузиш ихтиёрийдир Никоҳ тузиш учун бўлажак эр-хотин ўз розилигини эркин ифода этиш қобилиятига эга бўлиши керак. Никоҳ тузишга мажбур қилиш таъқиқланади Ўзбекистонда тегишли давлат органлари томонидан рўйхатга олинган никоҳгина қонуний саналади ва эътироф этилади. Бундай орган Адлия вазирлиги тизимидаги фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд қилиш органларидир (ФХДЁ). Бу органлар томонидан қонуний асосларда берилган ҳужжат никоҳни исботловчи ҳужжат тариқасида эътироф этилади. Ўзбекистоннинг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунининг 230-моддасида “Фуқоролик ҳолати актлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш” учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Оила қуришда эркак ва аёл тенглиги уларни фамилия танлашида ҳам кўринади. Эр-хотинни ихтиёрий розилиги билан хил фамилия танланиши ёки ҳар ким ўзини фамилиясида қолиши мумкин. Кейинги барча муносабатларда ҳам эр-хотин бир хилда ҳуқуқлардан фойдаланади. 4. Ота-оналарнинг вояга етмаган фарзандлар олдидаги мажбурияти. Ота-онани фарзандлар олдидаги бурчи Конституциявий даражада мустаҳкамланиши, ёш авлодга бўлган эътиборни кўрсатади. Ота-она фарзанд кўргач уни вояга етказиши, тарбиялаши шарт. Тарбиясиз, етарли таъминотсиз фарзанд жамиятда ўз ўрнини топиши у ёқда турсин, жамият учун хавфли шахсга айланади. Конституциянинг 64-моддасида “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар” – деб белгиланган. Бундан келиб чиқадики, мажбурият икки нарсани ҳал қилишга қаратилган, биринчиси, фарзандларни боқиш, иккинчиси, тарбиялаш. Фарзандни боқиш деганда уни вояга етгунча барча моддий эҳтиёжларини қондириш, яшаши учун энг зарур имкониятларни яратиш тушунилади. Бу – овқатлантириш, кийинтириш, болаларни яшаш учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш, ўқитиш, ўқиш ва билим олиш учун зарур қурол ва жиҳозлар билан таъминлащдир. Бунда ҳар бир ота-она ўз моддий имкониятларидан келиб чиқиб, тегишли шароитларни яратади. О та-онанинг муҳим ва машаққатли мажбурияти бу, болани тарбиялашдир. Мактабгача бола тўла ота-она ихтиёрида бўлади. Айрим болалар мактабгача тарбия муассасаларида бўлиши ҳам мумкин. Бола мактабгача ота-она ихтиёрида бўлганда, болани тарбиясига фақат ота-она жавобгар. Шу даврда болани атрофдаги ва оиладаги ҳодиса, воқеаларга муносабати шакллана бошлайди. Шунинг учун бола онгида фақат ижобий қарашлар шаклланиши учун, ота-она катта ишлар олиб бориши, барча яхши ишлар, одатлар, хислатлар, воқеалар ҳақида болага тушунчалар бериши, тарбия жараёнида техника воситаларидан айниқса, телевизорлардаги болалар учун кўрсатувларга уларни жалб қилиш жуда ҳам муҳим. Бола тарбиясида уларни табиатга, ўсимлик ва ҳайвонларга яхши муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш алоҳида роль ўйнайди. Тарбия натижасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига дўстлик руҳини вужудга келтириш зарур. Бола тарбияси натижасида уларнинг бир-бирига, катталарга ҳурмати, маҳалла, ватанга ҳурматининг бошланғич асослари вужудга келади. Бола тарбиясида нафақат тушунтириш, ўргатиш, энг муҳими шахсий ўрнак кўрсатишдир. Бола учун ота-онанинг юриш-туришидан ўрнак олиш, уларга тақлид ҳисси жуда кучли. Ана шу нарсадан тўғри фойдаланиш зарур. Болани боқиш ва вояга етказиш мажбуриятида болаларни ўқитиш, ўқиш учун зарур шароитларни яратиш, болани қобилиятига қараб билим беришни амалга ошириш, ўқув даргоҳидаги ишларини кузатиб туриш муҳим ҳисобланади. Оила бузилиб ота-она ажрашишган ҳолда ҳам ота-она мажбурияти бекор бўлмайди. Бола ким билан қолишидан қаътий назар иккала томон ҳам бола учун ғамҳўрлик қилиши шарт. Бу ихтиёрийлик асосида бўлмаса, мажбурий тарзда алимент ундириш билин амалга оширилади. Германия қонунчилигига мувофиқ, болаларни тарбиялаш ота-оналарнинг таббий ва ажралмас ҳуқуқи эканлиги белгиланган9. Болани вояга етгунча барча эҳтиёжларини имконият даражасида қондирган ота-оналар мажбуриятни адо этган ҳисобланади. Оталик, оналик мажбуриятларини бажармаганлар қонун асосида ота-оналик ҳуқиқидан маҳрум қилинади. Download 356.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling