Мавзу юзасидан маъруза матнлари XIX мавзу: Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари режа


Download 273.65 Kb.
bet11/14
Sana23.02.2023
Hajmi273.65 Kb.
#1225459
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
19-мавзу

Схема № 2



Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг ваколатлари:

Жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади;

Қонунларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;

Вилоят, туман, шаҳарни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, вилоят ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг, туман ва шаҳар бюджетининг тегишли лойиҳасини, шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни халқ депутатлари Кенгашига тақдим этади;

тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади ва бошқалар;



  1. Ҳокимларни лавозимига тайинлаш ва лавозимидан

озод этиш тартиби

Ҳокимларни лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Конституциявий асосга эга. Конституцияга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳокимларни лавозимига тайинлаш ва озод қилиш тартибга ҳам ўзгартиришлар киритди.


Аввалги Конституция ва қонун нормаларига асосан:
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланиб ва тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланар эди. Давлат бошлиғи томонидан тайинланган шахсни, Кенгашда тасдиқланиши қоидасини ўрнатилганлиги баҳс-мунозараларга сабаб бўлар эди. Бундан ташқари, Президент томонидан тайинланган ҳокимни, Кенгаш тасдиқламаса нима бўлиши ҳам қонунда кўрсатилмаган бўлиб бу қонун бўшлиғи эди.
Бу ҳолат “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги конституциявий қонунда мантиқий тўғри ҳал қилинди ва бўшлиқ тўлдирилди. Қонуннинг 6-моддасидаси, “Вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлаш ва тасдиқлаш тартиби” деб номланган бўлиб, унга асосан: Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Тегишли Кенгаш депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган номзод ҳоким лавозимига тасдиқланган ҳисобланади, Кенгаш қарорига мувофиқ Президент номазод бўйича фармон қабул қилади, яъни сайланган номзодни тасдиқлайди.
Овоз бериш вақтида номзод Кенгаш депутатларининг тегишли овозини ололмаса, Президент лавозимларга номзодларни партия гуруҳлари билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг бир ой ичида яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Тақдим этилган номзод Кенгашда уч марта рад этилса, Президент Кенгашни тарқатиб юбориш ва ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи тайинлаш ҳуқуқига эга. Тарқатиб юборилган Кенгашга уч ой ичида сайлов ўтказилади.
Конституциявий қонунга асосан Конституциянинг 102-моддасига ўзгартириш киритилди унда “Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунга мувофиқ тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади” деб тайинлаш ва озод қилиш қонунга ҳавола қилинди. Қонунда эса юқорида келтирилган тартиб мустаҳкамланган. Бундай тартибни ўрнатилганлиги Конституциянинг 93-моддаси 15-бандига ҳам ўзгартириш киритишга сабаб бўлди.



Download 273.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling