Тенг сайлов ҳуқуқи. Ҳар бир фуқарони сайловда бир овозга эгалигини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кимлигидан қатъий назар тенг сайлов ҳуқуқига эга. Тенг сайлов ҳуқуқи сайловнинг барча жараёнларида барча иштирок этувчиларга тенг имкониятлар яратилишини назарда тутади. Бир сайловчи битта сайлов участкасида, рўйхатга киритилиб, овоз беришда иштирок этади.
Тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқий. Халқ депутатлари Кенгашининг барча поғоналари депутатлари фуқаролар томонидан бевосита, яшаб турган жойидан сайланади.
Яширин овоз бериш. Сайловларни демократик, эркин амалга ошириш усули бўлиб, овоз берувчига бирон-бир тарзда таъсир ўтказишни чеклайди. Овоз берувчи ҳеч кимни таъсирига берилмай, ўз ихтиёрига кўра овоз беради.
Сайловлар ошкора ўтади, унинг барча жараёнлари оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилади. Кузатувчилар иштирокида ўтади.
Халқ депутаталари Кенгашларига сайловда номзод кўрсатиш ҳуқуқи – Вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашига сиёсий партиялар томонидан, туман, шаҳар Кенгашларига сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади. Сайловлар сайлов комиссиялари томонидан ташкил қилиниб, сайловда вилоятлар, туманлар ва шаҳарларга сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари, округ сайлов комиссиялари ва участка сайлов комиссиялари тузилади.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов, уларнинг ваколат муддати тугайдиган йилда – Декабрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг камида 33 фоизи овоз беришда иштирок этса, сайлов ҳақиқий ҳисобланади ва овоз беришда иштирок этганларни ярмидан кўпининг овозини олган номзод сайланган ҳисобланади.
Ёдда тутинг!
Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларига 60 тагача, туман ва шаҳар Кенгашларига 30 тагача депутат сайланади. Бу масала сайлов тўғрисидаги қонуннинг 7-моддасида кўрсатиб қўйилган. Халқ депутатлари Кенгашининг таркиби ана шу миқдордадаги депутатлардан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |