Мавзу юзасидан маъруза матнлари XIX мавзу: Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари режа


Download 273.65 Kb.
bet2/14
Sana23.02.2023
Hajmi273.65 Kb.
#1225459
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
19-мавзу

Ёдда тутинг!

Конституциянинг 102-моддасида “Вакиллик ва ижро ҳокимиятини тегишлилигига қараб ҳокимлар бошқаради” деган қоида маҳаллий миқёсда вакиллик ҳокимияти билан бирга ижро ҳокимиятини ҳам ўрнатилганлигини кўрсатади. Мазкур модда қоидалари яна қайси маъмурий ҳудудларда ҳоким қандай тартибда тайинланиши ҳақида ҳамда ижро ҳокимиятининг тизими ҳақида хулоса қилиш имкониятини туғдиради. Юқоридагилардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тизимини вакиллик ҳокимияти органлари – халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимлар ташкил этади. Уларнинг ҳар бири ўзининг тизимига эга.

Вакиллик ҳокимияти органлари, вилоятлар (Тошкент шаҳар), туманлар ва шаҳарларнинг халқ депутатлари Кенгашларидан, ижро ҳокимияти органлари вилоятлар (Тошкент шаҳар), туман ва шаҳар ҳокимларидан иборат. Бу иккала таъриф бир қарашда ҳар иккала турдаги органлар тизими бир хил, бир-бирига мос деган фикрга олиб келмаслиги керак. Чунки Конституцияга биноан, халқ депутатлари Кенгашлари туман таркибига кирувчи шаҳарлар, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманларда ташкил қилинмайди. Масалан Тошкент шаҳар таркибидаги бирорта туманда халқ депутатлари Кенгашлари, яъни вакиллик органлари сайланмайди. Уларда фақат ижро ҳокимияти-ҳокимлар фаолият кўрсатади. Бу вакиллик ва ижро ҳокимияти органларитизимидаги ўзига хос хусусиятдир.


Шундай қилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши вилоят, туман ва шаҳар поғоналарида фаолият кўрсатади. Улар давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари ва ижро ҳокимияти органлари кўринишида мавжуддир.
Маҳаллий ҳокимият органларининг тизими деганда вилоят, туман, шаҳарларда ташкил қилинадиган давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари – халқ депутатлари Кенгашлари ва ижроия ҳокимият органлари – ҳокимликлар йиғиндисига айтилади. Бу тизимга кирувчи вакиллик ҳокимият органлари бир-биридан мустақил, ҳамкорлик асосида ташкил қилинса ва фаолият юритса, ижро ҳокимияти органлари – ҳокимлар вертикал бўйсуниш асосида ташкил топади ва фаолият юритади.
Конституцияга асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, мустақил вакиллик ва ижро ҳокимияти органаларига бўлинсада, уларнинг вазифалари Конституцияда алоҳида-алоҳида кўрсатилмаган. Конституцияда (100-модда) маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига берилган вазифалар умумий тарзда баён қилинган.



Download 273.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling